“ХАЛҚСЕВАР-ВАТАНСЕВАР” КИЙИМ-КЕЧАК ДЎКОНИ ИШ БОШЛАДИ

Каттақўрғон туманида Самарқанд шаҳрида фаолият олиб борувчи “Афрасиёб жеанс”, “8-Март” ва “Зарафшон текстиль” корхоналари ҳамкорлигида “ХАЛҚСЕВАР-ВАТАНСЕВАР” деб номланган замонавий ва оммабоп кийимлар дўкони фаолият кўрсата бошлади.

Ушбу дўконда “Афрасиёб жеанс”, “8-Март” ва “Зарафшон текстиль” бренди остида ишлаб чиқарилаётган, барча ёшдаги харидорларга мўлжалланган турли кўриниш ва замонавий бичимдаги сифатли ва ҳамёнбоп кийим-кечаклар сотилади.
Ушбу дўконда Сиз йилнинг тўрт мавсумига мос кийим танлашингиз ва ўз  кўринишингизни яхши тарафга ўзгартиришингиз мумкин. Бу ерда хоҳишингизга кўра бошдан-оёқ кўнглингизга мос тушадиган кийимларни топасиз.
Бугунги бўлиб ўтган дўконнинг расмий очилиш маросими муносабати билан оиланинг барча вакилларига мўлжалланган 100 турдан ортиқ ўзига хос услубда тайёрланган бежирим кийим-кечаклар ва қулай пойафзаллар арзонлаштирилган нархларда дастлабки харидорларга тавсия қилинди. 
Дўконнинг биринчи мижозлари бу брендлар остидаги кийимларни сотиб олганидан бағоят хурсанд. Сифати, бежиримлиги ва ҳамёнбоплиги билан бу дўкон мижозлар кўнглидан жой топса ажаб эмас.
Айтиш керакки, ушбу номдаги дўкон биринчи бўлиб Каттақўрғон туманида ишга туширилди. Ҳамкорлар бу номдаги дўконларни республика бўйича 200 тага етказишни режалаштиришган.
 

2015-2020 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM