Ҳукуматнинг тегишли фармойишига асосан, «Саховат ва кўмак» фонди орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилиши белгиланганди. Бунинг учун Инқирозга қарши курашиш жамғармаси Каттақўрғон тумани маблағлари ҳисобидан ажратилган.
Мазкур хайрия ва кўмак тадбирларида тегишли мутасаддилар ҳам иштирок этиб, ҳайит айёми муносабати билан хонадон эгаларини табриклади ва уларга ажратилган пулларни топширди.
УЙДА ҚОЛИНГ...