КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ

Image_tadbir: 
[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллик байрами Республикамиз миқёсида, жойларда кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Каттақўрғон тумани ҳокимлиги Маданият бўлимининг “Концертлар зали”да “Конституция – бахтимиз қомуси” номли адабий-бадиий мусиқали байрам тадбири бўлиб ўтди.
   

Байрам тантанасида туман ҳокими в.б. Жамшид Насриддинов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, меҳнат фаоллари, фахрийлар,ёшлар ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Байрам тадбирида туман ҳокими в.б. Жамшид Насриддинов сўзга чиқиб, Конституциямизнинг ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, фуқаролар, айниқса, ёшлар қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳақида батафсил  тўхталди.  

Тадбирда бугунги кунда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари туман ҳокимлигининг “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирландилар.

Тадбирнинг бадиий қисмида туман Маданият бўлими хонандалари ва бўлим қошида ташкил этилган "Сарбози" фольклор этнографик халқ дастаси ҳофиз ва раққоса қизлари  томонидан ижро этилган  Она-ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари ва жозибали рақслари, шунингдек, 4-мактаб ўқувчилари ва 67-мактабгача таълим ташкилотининг жажжи болажонлари чиқишлари барчага манзур бўлди.

2015-2024 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM