ТАРНОВ МАҲАЛЛАСИ ҲАМ ЯНГИ ДА ИШ БОШЛАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Президентимизнинг “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан давлат хусусий шерикчилиги асосида ушбу маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси бунёд этилди.

Бугунги Каттақўрғон тумани 2-сектор ҳудудидаги Тарнов маҳалласи биносининг очилиш маросимида Каттақўрғон тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Эркин Ахмеджонов, Халқ Қаублхонаси мудири Зокирхон Абдуллаев ва туман ҳокими ўринбосари Шерзод Пўлатовлар иштирок этиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла инстути фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганлиги, янги маҳалла биноларининг фойдаланишга топширилаётгани ҳам маҳаллага бўлган эътиборнинг яна бир кўриниши эканлигини таъкидлади.

Маҳалла биносининг фойдаланишга топшириш маросимида кекса нуронийларимиз, маҳалла фаоллари ҳам иштирок этиб, янги бино нафақат, фуқаролар йиғини ходимлари учун, балки бу ерга келадиган ҳар битта фуқаро учун ҳам барча қулайликларга эга эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, “Кексалар ҳафталиги” доирасида бир пиёла чой устида суҳбат қурилди.

2015-2024 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM