‼️ Диққат элон

2022 йил 2 март куни Каттақўрғон тумани “Мундиён” маҳалласида "Инсон қадри учун" шиори остида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида "Етакчининг бир куни" лойиҳаси доирасида қатор тадбирлар ўтказилади. Тадбир 7 кун давом этади. 

Лойиҳа доирасида маҳаллада қуйидаги “Саломатлик учун 5 000 қадам” марафони, “Ватаним – фарзандиман” ҳарбий ватанпарварлик фестивали,  Заковат ўйини доирасида “Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими бошлиғи кубоги”, “Шеърхонлик кечаси”, валейбол бўйича “Прокурор кубоги”, мини футбол бўйича “Ҳоким кубоги”, “Ёш китобхон” танлови юзасидан “Солиқ раҳбари кубоги”, “Бизнес-тренинг”, “Шахмат-шашка”, “Киберспорт”, “Раҳбар ва ёшлар”, Стол тенниси, ҳарбий қисмга ёшларни саёҳатини, “Нуроний ва ёшлар”, “Ёш чолғучилар”, “Ёш мусаввир” кўрик танлови, “Ёш эколог” акцияси ва “Самарқанд шаҳрига саёҳат” қилиш каби бир тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

 Барча ёшларни ушбу фестивалда иштирок этишга чорлаб қоламиз!

Image_elon: 
2015-2022 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM