Мактаб филиали талаб даражасига жавоб бермайдими? Туман ҳокимлиги муносабат билдирди

Шуни маълум қиламизки, Каттақўрғон туманидаги 60-умумтаълим мактабининг Энамяхши қишлоғида ушбу мактабнинг филиали фаолият олиб боради.
Ижтимоий тармоқларда берилган маълумотга кўра, гўёки бу ўқув маскани ҳозирги талаб даражасига жавоб бермайди ва мактаб керакли ўқув қуроллари билан таъминланмаган.
Лекин, аслида бу хабарнинг тарқалишида ҳеч қандай асос йўқ. Чунки, аудиомурожаатда кўрсатиб ўтилган мактаб биноси ҳозирда мавжуд эмас. Унинг ўрнида 2018 йилда мутлақо янги 2 қаватли мактаб биноси қад ростлаган.
Берилган ведиоматериал 2018 йилдан олдин ёзиб олинган ва унга яқин орада асоссиз аудиошарҳ берилган. Шу сабабли бу ведио-аудио материал ўзаро мос келмайди. Бу эса бу мурожаатнинг сохталигини ва асоссизлигини кўрсатиб турибди.
Чунки, Каттақўрғон туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 60-умумтаълим мактабининг Энамяхши қишлоғидаги 160 ўринли филиали биноси 2018 йили “Давлат дастури” асосида “Кундалик савдо” МЧЖ қурилиш ташкилоти томонидан   тўлиқ қайта реконструкция қилинган ва  2018 йили сентябр ойидан бошлаб филиалда 1-7 синф ўқувчилари таълим-тарбия олиб келмоқда. Ҳозирги кунда ушбу ўқув масканининг 1-4 синфларида 115 нафар, 5-7 синфларида эса 62 нафар ўқувчилар барча ўқув жиҳозлар билан таъминланган ҳолда таълим олиб келмоқда.
Асоссиз  хабар  тарқатиб,эски  ведиоматериал берган кишилар келиб  ҳақиқий  ҳолатни қайтадан  ёритсалар, нотўғри хабар  тарқатганлигига ўзлари  ҳам  хижолат  бўлишарди.

2015-2024 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM