Миннатдорчилик билдирамиз

Каттақўрғон туманида фаолият юритаётган “Эргаш ота” хусусий тиббиёт корхонаси раҳбари Бердиқул Эргашев томонидан Коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларининг юмшатиш бўйича туманда ташкил қилинган штаб ихтиёрига 20 млн. сўм миқдорида моддий маблағ хайрия қилинди. Ушбу маблағ аҳолига тиббиёт ниқоблари ва антисептик воситаларни бепул етказиб беришга, шунингдек, ҳозирда пандемия сабабли вақтинча карантинда бўлиб турган оилаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга сарфланади. 
Халқимизнинг бошига тушган оғир синовли кунларда ўзининг беғараз ёрдамини аямаётган бундай саховатпеша тадбиркорларимизга чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз.     

Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM