ТЕЗ ЁРДАМ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ СИФАТИ ЯХШИЛАНДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Аҳолига шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш замонавий тиббиётнинг муҳим йўналиши бўлиб, шошилинч ёрдамга муҳтож ҳар бир кишига юқори сифатли тиббий хизматларни ўз вақтида кўрсатиш тез тиббий ёрдам хизматининг устувор вазифаси ҳисобланади. 

Мамлакатимизда бу йўналишда яратилган замонавий тиббиёт тизими йилдан-йилга такомиллашмоқда. Кейинги уч йил мобайнида бу соҳани ривожлантириш бўйича Президентимизнинг қатор Фармон ва қарорлари қабул қилиниб, мазкур тизимнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди.

Бундан ташқари, тез ёрдам бригадалари дислокацияси қайта кўриб чиқилиб, аҳоли яшаш пунктларига яқинлаштирилди. Бугунги кунда туманимизда туман тез тиббий ёрдам маркази томонидан 14 та тез тиббий ёрдам шахобчалари ва 18 та бригадалар ташкил этилган. Бунинг натижасида тез ёрдам бригадаларининг хизмат кўрсатиш радиуси 15-20 километрдан 8-12 километргача қисқарди. Эндиликда туманимизда ҳар 13 минг аҳолига битта махсус тез ёрдам машинаси хизмат кўрсатмоқда.
   Айни пайтда юртимизда Коронавирув инфекцияси туфайли кириб келган пандемия авжида. Айтиш керакки, аҳоли ўртасида вирусли юқумли инфекция кўпайган. Шу сабабли ҳам бор куч ва имконияти билан аҳолига хизмат кўсатаётган “103”хизматининг 240 нафар ходимлари туну кун аҳоли саломатлиги йўлида меҳнат қилишмоқдалар. Тез ёрдам бригадалари таркибига кўп йиллик тиббий малакага эга бўлган 79 та врач ва 104 та ўрта тиббиёт ходимлари жалб қилинган.
Шуни айтиш керакки, одатда бир сутка давомида ўртача 140 та чақирув бўлган туманимизда ҳозир ҳар куни бу кўрсаткич 200 тадан ошмоқда. Яъни тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари қўшимча юклама билан ишлашмоқда.
Вазиятдан келиб чиқиб, туманимиз аҳолисига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам хизмати сифати ва самарадорлиги тубдан яхшилаш мақсадида марказнинг техника базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, шу кунларда туман тез ёрдам маркази техника паркининг мавжуд 1 та “ХУНДАЙ” ва 17 та “ДАМАС” русумли тез ёрдам автомобиллари қаторига яна 5 та “ДАМАС” русумли тез ёрдам автомашиналари ҳам қўшилмоқда. Туман тез ёрдам маркази ихтиёрига янги автомашиналарнинг қўшилгани туманда тез тиббий хизмат сифатини янада юқори, янги босқичга кўтаришда муҳим қадам бўлади.
 Шунингдек, тез тиббий ёрдам чақириқларини қабул қилиш тезлигини ошириш мақсадида марказда чақириқларни қабул қилиш телефонлари сони 4 тага етказилди. Бунинг натижасида аҳолининг тез ёрдам чақирувида кутиб қолиш муаммоси тўлиқ бартараф этилди. Бундан ташқари ҳар бир тез ёрдам бригадалари мобиль алоқа воситалари билан таъминланди. Бу эса бригадалар ва марказ ўртасида узлуксиз алоқани таъминлаш имкониятини яратди.
Бир сўз билан айтганда, Каттақўрғон туманида пандемияни бартараф этиш ва аҳоли розилигини олиш йўлида туман тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари кечаю кундуз фаол қатнашиб келмоқдалар.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM