Каттақўрғон тумани ҳокими Ж.Насриддиновнинг “Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда 2022 йилги вазифалар тўғрисида”ги МУРОЖААТИ

Image_tadbir: 
[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ассалому алайкум азиз тумандошлар!

Ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!

Бугунги ўтказилаётган сессияда Каттақўрғон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2021 йил учун белгилаб олинган вазифа ва мажбуриятларини сарҳисоб қилиб, унинг натижадорлигини танқидий кўриб чиққан ҳолда, 2022 йилга мўлжалланган режаларимиз, туманни барча соҳада ривожлантириш бўйича белгилаб олинган янги вазифа, мажбурият ва устувор йўналишларимиз бўйича мурожаат қилмоқчиман.

2021 йилда туманнинг асосий иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қиладиган бўлсак, албатта, сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди.

Ҳурматли Президентимизнинг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ва вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишида берган топшириқлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

Ўтган бир йил давомида, биринчи навбатда “Маҳаллабай” ва “хонадонбай” юриб, ҳар бир маҳалланинг мавжуд имкониятлари ҳамда “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизликни камайтириш, ҳар бир оилада доимий даромад манбаи яратиш кераклиги, маҳалладаги  “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг тўлиқ муаммоларини ўрганиш, тадбиркорлик субъектларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, бюджетга тушумлар миқдорини кўпайтириш бўйича олдимизга аниқ мақсад қилиб олдик. Жумладан, жорий йил бошида “Темир дафтар”га                  1 023 та оила киритилган эди. Ушбу оилаларнинг  меҳнатга лаёқатли 857 нафар ишсиз  аъзолари доимий иш ўринларига банд қилинди ҳамда уларга 420,1 млн сўмлик 234 дан ортиқ асбоб-ускуналар олиб берилди, Натижа 957 та оилада доимий даромад манбаи яратилиб, “Темир дафтар”дан чиқарилди.

Ҳозирда 66 та оила “Темир дафтар”да қолмоқда.

“Темир дафтар”даги оилаларни, шунингдек, бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган “Саховат ва кўмак” жамғармасида йил бошидаги қолдиқ  672,1 млн сўмни ташкил қилиб, йил бошидан мазкур жамғармага жами 2,04 млрд сўм келиб тушган, шу давр мобайнида 2,4 млрд сўмлик харажат ( эхтиёжманд оилаларнинг оила аъзоларини даволаниши учун 382,0 млн сўм, кам таъминланган оилаларнинг уй-жойини таъмирлаш мақсадида 42 нафар фуқароларга 203,8 млн сўм, кам таъминланган оилалар ва “Темир дафтар”да турган фуқароларга моддий ёрдам  ва бошқа ёрдамлар тариқасида 1,4 млрд сўм миқдоридаги маблағлар фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва уларни доимий бандлиги ҳамда даромадга эга бўлишлари учун сарфланди.  Ҳозирги кунда жамғармада 361,1 млн сўм маблағ мавжуд.

2020 йил 8 октябрь куни “Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари”га бағишлаб ўтказилган йиғилишда мамлакатимизда ишсиз ёшлар бўйича алоҳида “Ёшлар дафтари”, ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича “Аёллар дафтари”нинг 1-босқичини шакллантириш топшириқлари берилган. Ушбу топшириқ ижроси юзасидан тумандаги барча секторларда ишчи гуруҳлари тузилиб, ёшлар ва аёллар тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Хатлов натижасида туманда жами 12 748 та муаммолар аниқланган.

Аниқланган муаммолар таҳлил қилиниб, 5 847 нафар аёл “Аёллар дафтари”га киритилди.

Жорий йилда 594 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш учун пишириқ печлари, тикув машиналари берилди, 160 нафар хотин-қизларга кредит, соғлиғида муаммоси бўлган 1 498 нафар хотин-қизларга тиббий ёрдамлар берилиб, 980 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Шу билан бирга, нотурар жойларда яшаб келаётган 9 нафар хотин-қизларга уй-жой учун бошланғич тўловлар тўлаб берилди, уй-жойи таъмирга муҳтож бўлган 27 нафар хотин-қизларнинг уй-жойлари таъмирланди, 594 нафар хотин-қизларга 1163 млн.сўмлик асбоб-ускуналар берилди.

1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаролар, қарамоғида ногирон фарзанди бор хотин-қизларга бир марталик 980 000 ( тўққиз юз саксон минг) сўмдан жами 477 млн сўм маблағлар берилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида аниқланган муаммолар  ҳал этилиб, 5 847 нафар аёл Аёллар дафтари”дан чиқарилди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сон Қарорига асосан “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун 111 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди, шундан 7 нафар хотин-қизлар олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 мартдаги ПҚ-5020-сон Қарорининг 15-бандига асосан 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган тумандаги 8 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг тўлов шартномаси тўлаб берилди.

Шунингдек,“Ёшлар дафтари” ҳақида гапирадиган бўлсак,

4319 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган эди.

Кўрилган амалий чора-тадбирлар натижасида 4095 нафар
ёшлар дафтардан чиқарилди.
Жумладан, 456 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди, 323 нафарига 7 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилди, 2215 нафарига “Ҳар бир ёшга – бир гектар” тамойили асосида 552,7 гектар ер майдонлари ажратилди, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 192 нафар ёшларга 188,1 млн сўмлик бир марталик моддий ёрдам 177 нафар ёшларни 277,0 млн сўмлик тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш харажатлари              60 нафар ёшларга 35,4 млн сўмлик уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш 776 нафар ёшларга 1 млрд 663,8 млн сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари сотиб олиш 45 нафар ёшларга 212,7 млн сўмлик олий таълим контракт 23 нафар ёшларга 120,8 млн сўмлик сафарбарлик чақирув резерви харажатлари қоплаб берилиб, “Ёшлар дафтари” дан чиқарилди.

 

Ҳозирда 224 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”да қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил                       6 майдаги “Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5105-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги туман ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида марказ директори тайинланиб, қолган 8 нафар маҳаллабай ишлаш маркази бошқарув ходимлари ҳамда 23 та маҳаллабай ишлаш инспекторлари ишга қабул қилиниб, уларнинг ҳар бирига 3 тадан маҳаллалар бириктирилиб, ўз фаолияти йўлга қўйилди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан берилган топшириқлардан келиб чиқиб, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан бирга туманда ишсизликни камайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида   “корхонабай” иш олиб бордик ва бунинг натижасида жорий йил якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 512,3 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,8 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ҳажми 1 млн                  866 минг сўмни ташкил этиб, жами вилоят саноати ҳажмида туман саноатининг улуши 2,3 фоизни ташкил этади.Шунингдек,қурилиш пудрат ишлари йил якуни билан 217,5 млрд сўм ёки 104,1 фоизга,

-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 4 трлн 589 млрд сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,1 фоизга;

-жами хизматлар ҳажми  йил якуни билан 775 млрд сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,9 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

Аҳолига кўрсатилаётган хизматлар бўйича хизмат кўрсатувчи субъектлар томонидан статистик ҳисоботлар берилмаганлиги ёки ҳисоботлар тўлиқ қамраб олинмаганлиги натижасида вилоятда жами хизматлар ҳажмида туманнинг улуши 4,0 фоизни ташкил этмоқда ва вилоят миқёсида  11-ўринни эгалламоқда.

Албатта, бу борада туман Давлат солиқ инспекцияси, Молия ва Статистика бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан зарурий чора-тадбирлар белгиланиб, ҳисобот қамрови таъминланиши лозим бўлади.

 

Азиз тумандошлар!

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги корхоналар ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш орқали қўшимча қиймат яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш учун инвестицияларни, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади.

Жорий йил якунига қадар ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида умумий қиймати 350,3 млрд сўмлик 111 та худудий лойиҳаларни амалга ошириш ва 688 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган эди.

Бугунги кун ҳолатига кўра, амалда умумий қиймати                      360,8 млрд сўм бўлган  жами 121 та (дастур бўйича 105 та лойиҳа, дастурдан ташқари 16 та лойиҳа) инвестиция лойиҳалари ишга туширилиб, 740 нафар янги иш ўринлари яратилган.

Бунинг натижасида бюджетга 46,9 млрд сўмлик солиқ тушуми имконияти яратилди.

Жумладан,саноат соҳасида 163,8 млрд  сўмлик 21 та лойиҳа ишга туширилиб, 221 та янги иш ўрни;

-қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича қиймати
197,7 млрд сўмлик 75 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 435 та янги иш ўрни;

-хизмат кўрсатиш соҳасида қиймати 87,8 млрд сўмлик 31 та лойиҳа, ишга туширилиши натижасида 435 та янги иш ўринлари яратилди.

Мисол учун,

-хизмат йўналишида “TURSUNOV SHAXRUZ” Х.К нинг                   7,5 млрд сўмлик “Хўжалик моллари савдо мажмуасини” ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилиб, 15 та янги иш ўринлари;

-“VILLAGE SCHOOL” МЧЖнинг  қиймати 7 млрд сўмлик “Хусусий мактабгача таълим муассасаси” лойиҳаси ишга туширилиб, 30 та янги иш ўринлари;

-саноат соҳасида "KUMUSH TOLA" ХКнинг 18,7 млрд сўмлик “Пиллани қайта ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга туширилиб, 45 та янги иш ўринлари яратилди.

Йил якунига қадар умумий қиймати 69,7 млрд сўмлик
23 та лойиҳалар ишга туширилиб, 139 та янги иш ўринлари яратилади.

Ҳудудий дастурлардаги лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан 41 млрд сўм кредитлар ажратилди. Тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 321,2 млрд сўм ҳамда 5,6 млн  доллар хорижий кредитлар жалб этилди.

Шунингдек, маҳсулотлар экспорти ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, жорий йилда  19,9 млн доллар экспорт режа топшириғи берилган бўлиб, шундан саноат маҳсулотлари экпорти 9,4 млн доллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 10,5 млн долларни ташкил этади.

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида 13,3 млн долларлик экспорт амалга оширилди.

Йил якуни билан 16,4 млн долларлик (82,0 %) шундан, саноат маҳсулотлари 14,3 млн долларлик ва қишлоқ хўжалиги 2,1 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниши кутилмоқда.

Яна бир муҳим йўналишлардан бири тадбиркорликни ривожлантириш бўлиб, Муҳтарам Президентимиз томонидан 2019 йил 7 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин”, деган фикр илгари сурилган эди.

Дарҳақиқат, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил ҳисобланиб, инновацион ва замонавий ёндашувлар, илғор технология ҳамда бошқарув усуллари асосида ташкил этиладиган иқтисодий йўналиш сифатида тараққиёт омилига айланиб бормоқда.

Тадбиркорлик субъектларига тез ва сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида туман Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда туманимизда 2 453 та юридик корхоналар  фаолият юритмоқда.

Шунингдек, 1 668 та якка тартибдаги тадбиркорлар иш олиб бормоқда.

Кичик бизнес субъектлари сонини икки баробарга ошириш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан 2021 йилда             552 та янги корхоналар ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, 11 ой якуни билан 530 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди (96,0%).

Йил якунига қадар янги корхоналар сонининг 570 тага етказилиши ёки режага нисбатан 103,0 фоизга бажарилиши кутилмоқда. Бунинг натижасида 1700 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Ижтимоий дастурлар асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг 1 629 та лойиҳаларига жами 45 млрд 314 млн сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди, жумладан,

-“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида 1512 та лойиҳага 43 млрд 282 млн сўм;

-“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш” жамғармаси ҳисобидан 53 та лойиҳага                      672 млн сўм;

-Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан 52 та лойиҳага  635 млн сўм;

-“Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” дастури асосида 4 та лойиҳага 79 млн сўм  кредитлар ажратилди.

Юқорида қайд этилган иқтисодий кўрсаткичларга эришиш, ҳудудий дастурларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижасида йил бошида белгилаб олинган бюджет тушумларида ҳам ижобий натижаларга эришилмоқда.

Жорий йилда туманда бюджет тушумларини кўпайтириш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда йиллик бюджет харажатлар режаси – 163,1 млрд сўмни шундан

-умумий бюджет даромадлари (контингент) 146,4 млрд сўм;

-маҳаллий бюджет даромадлари режаси 75,7 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Йил якунига қадар 90,8 млрд сўм ёки 120 фоизга бажарилиши ва бюджетга қўшимча 15,1 млрд сўм тушум туширилиши кутилмоқда.

Маҳаллий бюджет тушумларини кўпайтириш, қўшимча даромадларни яратиш борасида амалга оширилаётган ишларимиз етарли эмас.

Йил якунига қадар декабрь ойида 6,1 млрд сўм маҳаллий бюджет тушумларини таъминлашимиз зарур бўлади. Агар ушбу тушумни таъминласак, маҳаллий бюжетда қўшимча                         4,2 млрд сўм маблағ ихтиёримизда қолади.

Ушбу 4,2 млрд сўм эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ҳудудларни ободонлаштириш, йўл қурилиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, энг асосийси, “Темир дафтар”га киритилган камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш, аёллар ва ёшларимизни ҳар томонлама ижтимоий ва моддий қўллаб қувватлаш ва бошқа тадбирларни амалга оширишга имконият яратилади.

Лекин туманимизнинг мавжуд имконияти ва салоҳиятидан келиб чиқадиган бўлсак, туман маҳаллий бюджетига 3-4 карра ортиқ маблағ тушириш имкониятлари мавжуд.

Бунинг учун яширин иқтисодиётга барҳам бериш, иш ўринларини легаллаштириш, янги корхоналар ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширишимиз керак бўлади.    

 

 

Азиз тумандошлар!

Ҳурматли Президентимиз томонидан ўтган йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида               2021 йил -“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинганлиги негизида туманда ижтимоий соҳани ривожлантириш, таълим, маданият, спорт  ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда туманда 3-7 ёшгача бўлган жами 23 583 нафар болаларнинг 13 540 нафари ёки 57,4 фоизи мактабгача таълимга  қамраб олинган. Жумладан - қуввати 7.060 ўринли 62 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига 9 430 нафар;

-119 та оилавий нодавлат боғчаларига 2850 нафар;

-12 та давлат хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотларига 1120 нафар;

-3 та хусусий мактабгача таълим ташкилотларига 140 нафар;

шунингдек, мактабгача тайёрлов гуруҳларига (6 ёшли)                  1 534 нафар болалар қамраб олинган. Йил якунига қадар қамров кўрсаткичи 60,1 фоизга етказилиши режалаштирилган.  

 

Халқ таълими соҳасида

Туманда 103 та умумтаълим мактаблари ва 22 та мактаб филиаллари ҳамда 1 та “Баркамол авлод” маркази мавжуд бўлиб, уларда 51272 нафар ўғил-қизларга 3878 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия бермоқда.

 Ўқитувчиларнинг 3033 нафари олий маълумотли,                          639 нафари эса ўрта-махсус ва 208 нафар тугалланмаган олий маълумотли педагог кадрлардир.

Тумандаги  умумтаълим мактаблари биносининг жами қуввати 46520 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб ўқувчилар ўртача 1,1 коэффициентда таълим олишади.

Маҳаллий бюджетдан умумтаълим мактабларини 2021-2022 янги ўқув йилига тайёрлаш бўйича 255 кг оқ краска, 1 тонна пол краскаси, 1.9 тонна эмулция  етказиб берилди.

 Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 2917 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилди.

23 та умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, фойдаланишга топширилди, 3 та умумтаълим мактаблари (23-, 63-, 25-мактаблар)да қўшимча реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

2021 йилда инвестиция дастурига биноан 2 та мактаб               (21-,36-)ларда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг                1-синфига 5295 нафар ўқувчилар қабул қилинди.

Ҳозирда кунда 45 нафар ўқитувчилар бошқа ҳудудлардан келиб таълим бермоқда. Бундан ташқари, туманда 23 та олий маълумотли кадрларга эҳтиёж мавжуд бўлиб, 71 нафар нафақадаги ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда.

2020-2021 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 11-синфини битирган 3834 нафар битирувчилардан 837 нафари (21,8%) олий таълим муассасаларига қамраб олинди.

Олий таълим муассаларига кира олмаган 2997 нафар битирувчилардан 2535 нафарининг (86%) бандлиги таъминланган бўлиб, 462 нафари (14%) вақтинча ишсиз.

 Ҳозирги кунда  педагогика йўналиши бўйича олий ўқув юртларида 395 нафар каттақўрғонлик талабалар таҳсил олмоқда. Шундан 2021 йилда тугатадиган 87 нафари мактабларга қамраб олинади.

Мактаблар қурилиш ҳолати бўйича мактаб типида қурилган таълим муассасалари сони 103 тани ташкил этиб, шундан атрофи девор билан ўралмаган мактаблар сони 16 тани ташкил этмоқда.

 

Тиббиёт соҳасида

Каттақўрғон туманида 13 та даволаш профилактика муассасаси, 21 та тез тиббий ёрдам бригадалари, тиббиёт муассасалари негизида 15 та ижтимоий дорихона ташкил этилган.

Жорий йилда аҳолини профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича 235778 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди, шулардан 74888 нафарида турли хил касалликлар аниқланиб, 55827 нафари амбулатор, 19061 нафари стационар шароитда соғломлаштирилди.

 

Спорт соҳасида

Тумандаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг 12 та йўналиши бўйича 832 нафар спортчилар шуғулланади. Шундан 172 нафарини қизлар ташкил этади.

Оммавий спортни ривожлантириш бўйича меҳнат жамоалари ва ҳудудлар ўртасида 450 та спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, 2021 йил давомида ҳафтанинг шанба кунлари 120 маротаба ўтказилган “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” тадбирига 18520 нафар фуқаро ҳамда 15 маротаба ўтказилган “Ҳоким кубоги” тадбирига 5742 нафар фуқаро қамраб олинди.

Соғлом турмуш тарзи ҳақида сўз борар экан, бу жараёнда аввало, ўзимиз шахсий намуна бўлишимиз лозим.

Туман ҳокимлиги томонидан барча корхона ва ташкилотларда ҳафтанинг шанба кунини “Спорт куни” этиб белгиланди. Меҳнат жамоаларида спорт билан шуғулланишлари учун зарурий имконият яратиб берилиши керак.

Маҳаллаларда жамоатчилик асосида спорт мураббийлари фаолияти йўлга қўйилган. Спортни қўллаб-қувватлаган ва кенг жамоатчилик орасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилган маҳаллалар, меҳнат жамоалари туман ҳокимлиги томонидан доимий равишда рағбатлантирилиб борилади.

 

Азиз тумандошлар!

Аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бўйича туманда 2021 йилда барча йўналишларда 6 985 та иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган.

Жорий йилнинг 11 ойида янги иш ўринлари дастури бўйича 1 350 та лойиҳада 3 413 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан,

-3572 нафар фуқароларнинг бандлигига кўмаклашилди, бандлик ва жамоат ишлари жамғармасидан 2 млрд 702 млн сўм маблағ ажратилди.

-туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат этган 2 266 нафар ишсиз фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди (аёллар 799 нафар, ёшлар 666 нафар);

-496 нафар ишсиз фуқаро жамоат ишларига жалб этилиб, уларга 1 млрд 344 млн сўм иш ҳақи тўлаб берилди;

-69 нафар ишсиз ва камбағал оилаларга томорқалари учун 345,5 млн сўм субсидия ажратилиб, бандлиги таъминланди;

-528 нафар ишсиз фуқаролар касбга ўқитилиб, ушбу тадбирларга бандлик жамғармасидан 274,1 млн сўм маблағ ажратилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 11 ойи давомида туманда
12 маротаба “Бўш иш ўринлари ярмаркалари” ташкил этилиб, унда 226 дан ортиқ салоҳиятли иш берувчи корхоналар ўзларининг 1406 дан ортиқ иш ўринлари билан жалб этилди ва 174 нафар иш изловчи фуқароларга ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди.

Бугунги кунда хорижий давлатларга ишлаш учун кетган фуқаролар сони 14 833 нафарни ташкил этади.

Хориждан қайтганлар сони 2 389 нафарни ташкил этиб, уларнинг 1 279 нафари ёки 53,5 фоизи иш билан таъминланди.

Азиз тумандошлар!

Туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, фойдаланишга топширилган йирик инфраструктуравий, ижтимоий-маданий ва бошқа объектлар, уй-жойлар қурилиши, жумладан арзон уй-жойлар ва тижорат уйларини ташкил этиш бўйича ҳам ишлар амалга оширилмоқда.

Каттақўрғон туманида 2021 йилда туманда жами 57 та ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, шундан              3 та мактабгача таълим ташкилоти, 47 та мактаб, 1 та Тиббиёт бирлашмаси, 2 та оилавий шифокорлик пунктлари ва 4 та бошқа объектлар қиёфаси янгиланиб, фойдаланишга топширилади. Ушбу ишлар лойиҳа қиймати 43,413 млрд сўм маблағ эвазига бажарилди.

“Пайшанба-Каттақўрғон” автомобиль йўлининг “Муллакўрпа” МФЙ ҳудудидан ўтувчи "Қорадарё" дарёси кўпригини реконструкция қилиш учун 7,3 млрд сўм маблағ ажратилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, лойиҳа қиймати 6 млрд 676 млн сўм маблағ ҳисобига туманнинг 1 ва 2-сектор ҳудудидаги Мустақиллик, Ўзбекистон, Баландчордара ҳамда Алишер Навоий кўчаларида ободонлаштириш ишлари, тунги ёритиш тизими, пиёдалар ва велойўлаклар ташкил этилди.

Ижтимоий соҳа объектлари тўғрисида

2021 йилда туманда жами 57 та Ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 3 та МТТ, 47 та мактаб, 3 та Тиббиёт бирлашмаси таркибидаги ва 4 та бошқа объектлар қиёфаси янгиланиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу ишлар жами лойиҳа қиймати 43,413 млрд, сўм маблағ эвазига бажарилди.

Уй-жойлар қурилиши тўғрисида

2021 йилда  туман аҳолисини уй-жойлар билан таъминлаш учун “Кадан” МФЙда 3 та 5 қаватли, “Боғот” МФЙда 3 та 5 қаватли ҳамда “М.Улуғбек” МФЙда 1 та 5 қаватли кўп квартирали уй-жойлар қурилиши натижасида жами 160 та оила уй-жойли бўлиши кўзда тутилмоқда, ушбу уй-жойларнинг умумий қиймати 25,3 млрд. сўм эвазига қурилиб фойдаланишга топширилади.

 

Йўл қурилиши бўйича

Жорий йилда дастур доирасида жами 61,1 км йўл таъмирланиши режалаштирилган бўлиб, шундан  53,5 км йўлга асфальт, 7,6 км йўлга тош-шағал ётқизилди.  Шунингдек, ҳашар йўли билан жами 104,5 км йўл тош-шағал йўл таъмирланиб, тош-шағал ётқизилди. Натижада туманнинг жами 165,6 км йўллари яхшиланди.

Бундан ташқари, йил якунига қадар ҳашар йўли билан 10 км тупроқ йўлларга тош ётқизилади.

Электр энаргияси таъминотини яхшилаш бўйича

Жорий йилда туманда аҳолисини электр энергияси бўйича эҳтиёжини қондириш ва куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 2021 йил жами 561 та таянч устунлари (столбалар), 13 та янги трансформатор ўрнатилди, 34 та мавжуд трансформаторлар қайта таъмирланди.

Шунингдек, мавсум давомида электр тармоғи пунктларини фавқулодда таъмирлаш учун етарли бўладиган эҳтиёт қисмлари захираси яратилган.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича

Туман ахолисининг 40.39 %и марказлашган ичимлик суви билан, 13,1 %и қудуқ суви билан, 46,5%и  (полевной) артезан қудуқ суви билан таъминланган.

Туманда 2021 йилда аҳоли хонадонларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 5 та артезан қудуғини қазиш ишлари олиб борилмоқда, 2 таси фойдаланишга топширилди.

Табиий газ таъминоти бўйича

Туманда жами 17172 та хонадон ҳамда 196 та улгуржи истеъмолчилар табиий газ тармоғига уланган.

Шунингдек, 418,8 км газ қувурлари мавжуд бўлиб, шундан: юқори босим 129 км, ўрта босим 153,8 км, паст босим 136 км ни ташкил этади.

Шунингдек, 39 минг 038  та аҳоли хонадонлари маиший газ баллонлари билан таъминланган.

2021 йил январь-ноябрь ойларида аҳоли хонадонларига                      1400 та янги газ баллонлар аҳолига тарқатилди ҳамда  йил бошидан 4010 тонна суюлтирилган газ  ахоли эҳтиёжлари учун етказилиб берилди.

Йил якунига қадар 200 дона газ баллонлар олиниши режалаштирилган. Туман эҳтиёжи 2910 тани ташкил этади.

 

Азиз тумандошлар!

Шу билан биргаликда 2021 йилда туманнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қиладиган бўлсак, ҳукуматимиз томонидан берилган имкониятлар, топшириқлар, тумандаги сектор раҳбарлари ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари, агрокластерлар ва фермер хўжаликлари саъй-ҳаракатлари натижасида ушбу соҳада ер ва сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда соҳага интенсив технологияларни кенг жорий этиш ҳисобига маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб борилмоқда.

Бугунги кунда туманда 2021 йил 1 декабрь ҳолати бўйича                -1188 та шундан

-223 та пахта-ғаллачилик йўналишида;

-262 та лалми ғаллачилик йўналишида;

-428 та боғдорчилик-узумчилик йўналишида;

-88 та чорвачилик йўналишида;

-17 та полиз-сабзавот йуналишда, 82 та балиқчилик;

-88 та бошқа йўналишдаги фермер хўжаликлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Тумандаги фермер хўжаликларидаги жами ер майдони 55035 гектар бўлиб, шундан:

-пахта-ғаллачилик   -26 562 гектар;

-ғаллачилик            -13 889 гектар

-боғлар                   –  24 58  гектар;

-токзорлар             – 6 215 гектар;

-сабзавот-полизчилик- 661 гектар;

-чорвачилик           -2 623 гектар;

-тутчилик                        -448 гектар;

-балиқчилик           -565 гектар;

-паррандачилик     -552 гектар;

-бошқалар                      -1060 гектар;

Жорий йилда қишлоқ хўжалиги экинларни экишда талаб этиладиган моддий ресурслар ҳисоб-китоби олинган.

Жумладан,

        - 26 554 тонна дон  (111,6%);

 - 173342 тонна сабзавот    (100,5%);

15063.5 тонна полиз          (102,3%);

- 25900 тонна картошка    (100,3%);

22500 тонна мева         (102,8%);

- 37752 тонна узум (109,6%) ва 330,0 тонна пилла ҳосили етиштиришга эришилди.

 

Ҳурматли депутатлар !

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2 ноябрдан 10 декабргача бўлган муддатда “Долзарб 40 кунлик” дарахт экиш бўйича “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинди. 

Туманда мазкур лойиҳа доирасида жорий йил куз ва келгуси йил баҳорида амалга ошириладиган аниқ ва манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва ижрога қаратилди. Шунингдек, туманнинг ҳар бир секторида ишчи гуруҳлар ташкил қилиниб, кунлик назорат ўрнатилди.

Дастур доирасида 1 млн 291 минг туп мевали ва манзарали кўчатлар экиш режалаштирилган.

Шундан жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида 484000 дона ҳар хил турдаги кўчатлар экилиши режалаштирилган.

Бу кўрсаткич умумий режанинг 37 фоизини ташкил қилади. Режанинг қолган қисми эса 2022 йилнинг баҳор мавсумида давом эттирилиши белгилаб олинган.

Шу ўринда масаланинг бир жиҳатига алоҳида эътибор қаратиш лозимки, кўчат экиш билан иш битмайди. Уларни парваришлаш, суғориш тизимига алоҳида эътибор бериш лозим. Шу мақсадда экилган кўчатлар учун тумандаги корхона ва ташкилотлардан масъуллар бириктирилган бўлиб, уларнинг ўсиб, ривожланиши назоратга олинган.

 

Азиз тумандошлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил                        3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилмоқда. Ушбу олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам халқни рози қилишга қаратилганлигини таъкидлаб ўтмоқчиман.

Туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш бўйича 2022 йилга мўлжалланган режаларимиз ва янги мажбуриятларимиз ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман.

Аввалом бор, туманда барқарор иқтисодий кўрсаткичларга эришиш, кичик бизнес субъектлари ва тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳолининг бандлик даражасини ошириш, ҳар бир оилада доимий даромад манбаи яратиш, маҳалладаги яшаш шароити оғир оилаларни  “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритиб, уларга ҳар томонлама кўмак бериш, камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш, аёллар ва ёшларимизнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш, бунёдкорлик, ижтимоий-маданий объектлар, уй-жой, жумладан, арзон-уй жойлар қурилиши бўйича ишларни биринчи навбатда “Маҳаллабай” ҳамда “хонадонбай юриб, ҳар бир маҳалланинг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб,  амалга оширишни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Жумладан, 2022 йилда барқарор иқтисодий ўсишга эришиш мақсадида асосий иқтисодий кўрсаткичларимизни прогноз қилиб:

-саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 601 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,0 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

Бунда аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ҳажми 2 млн 200 минг сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан қарийб 500 минг сўмга кўпайишига эришилади.

-қурилиш пудрат ишлари йил якуни билан 266,8 млрд сўм ёки 103,9 фоизга;

-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 5 трлн 498.3 млрд  сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,9 фоизга;

-жами хизматлар ҳажми  959,5 млрд  сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 150 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

Бу кўрсаткичларга эришиш учун аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, ишлаб чиқариш ҳажмларининг солиқ ва статистик ҳисоботларда тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш зарур бўлади.

2022 йилда барча соҳалар бўйича 7 993 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Жумладан,

-тадбиркорликни ривожлантириш орқали 4 339 нафар;

-саноатни ривожлантириш орқали 562 нафар;

-қишлоқ хўжалиги соҳаси орқали  2 519 нафар;

-хизмат кўрсатиш соҳаси орқали- 573 нафар янги ва бўш иш ўринлари ҳисобидан аҳоли бандилигини таъминлашга эришиш режалаштирилган.

2022 йилда дастлабки ҳудудий инвестиция дастуримизни шакллантириб олдик.

Бугунги кунда қиймати  535,0 млрд сўмлик 75 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 1 212 та янги иш ўринларини яратишимиз керак. Қўшимча 2,7 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиш кўзда тутилган.

2022 йилда “Ургут” эркин иқтисодий зонаси таркибида “Қорадарё” массивини ташкил этиш ҳисобига истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида қиймати 40,0 млн долларлик 5 та янги лойиҳа ишга туширилиши, натижасида 22,4 млн доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилиши ҳамда 1 460 та янги иш ўрни яратилиши мақсад қилинган.

Юқорида қайд этилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига аҳолининг бандлик даражаси оширилиб, бюджетга қўшимча даромад тушириш имкониятлари яратилади.

2022 йилда ушбу даромадлар орқали аҳолининг ижтимоий таъминотини яхшилаш, ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, йўл қурилиши, ичимлик суви таъминоти ва бошқа инфратузилмаларни яхшилаш, ободонлаштириш ва кўркамлаштириш ҳамда замонавий бино-иншоотлар қуриш ишларини давом эттирамиз. Жумладан,

-2022 йилда 10 та уй-жой барпо этилиши ҳисобига 200 та оила хонадонга эга бўлади;

-5 та умумтаълим мактабларида реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш;

-4 та давлат мактабгача таълим муассасасида янгидан қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари;

-2 та янги оилавий поликлиника қуриш режалаштирилган;

-8 та сув иншооти ва 57,0 км. сув тармоқлари тортилиши режалаштирилган. Шунингдек,

-1 та истироҳат боғи ташкил этилади;

-7 км замонавий пиёдалар йўлаги ва велосипед йўлаклари тунги ёритгичлари билан қурилиши режалатирилган.

-туманнинг таъмирталаб 240 км автомобиль йўлларини асфальт ва тош-шағал билан қоплаш режалаштирилган.

Қўшимча равишда ишсизлар бандлигини таъминлаш мақсадида 11,7 гектар бўлган кичик саноат зонаси ташкил этилиб, 55 та лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига
335,4 млрд сўмлик инвестициялар ўзлаштирилади ҳамда 461 та янги иш ўринлари яратилади.

Ҳурматли депутатлар !

Туманда таълим сифатини оширишда биринчи ўринда мактабгача таълимга эътибор қаратишдан бошлаш лозим.

2022 йилда инвестиция ва обод қишлоқ дастурлари асосида 4 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади.

Шунингдек 1 та давлат хусусий-шерикчилик, 35 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Амалга ошириладиган ишлар натижасида боғча ёшидаги болаларни мактабгача  таълимга қамрови 70 % га етказилади.

Халқ таълими соҳасида 2022 йилда қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, жумладан,

-инвестиция дастурига тушган 5 та умумтаълим мактабини таъмирлаш,

-250 дан ортиқ педагог тайёрлаш йўналишида олий таълим муассасаларини тамомлаётган 4-босқич талабаларини тумандаги кадрларга эҳтиёжи бўлган умумтаълим муассасаларига қамраб олиш;

-қўшни вилоят ва туманлардан тажрибали ўқитувчиларни жалб этиш;

-0,9 коэффецентдан паст бўлган 1 та умумтаълим мактаби ҳудудидан хусусий сектор ҳисобига янги мактаб ташкил этиш;

-умумтаълим мактабларининг 11-синфини тамомлаётган 3279 нафар битирувчиларнинг камида 40-45 фоизни олий таълим муассасаларига қамраб олиш;

-2021-2022 ўқув йилида Каттақўрғон шаҳридаги СамДУ филиали билан ҳамкорликда туманда таълим сифатини оширишга эришиш кўзда тутилган.

Жорий йилда амалга оширилган ишларнинг мантиқий давоми сифатида 2022 йилда  905 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишларини давом эттирамиз.

Шу ўринда масаланинг бир жиҳатига алоҳида эътибор қаратиш лозимки, кўчат экиш билан иш битмайди, Яшилликни сақлаб туриш учун замонавий суғориш тизимини йўлга қўйиш шарт. Бундан ташқари, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида экилаётган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги инспекциянинг туман бўлими томонидан электрон ҳисобга олиниб, барча кўчатлар мазкур рўйхатга киритилади. Уларнинг келгуси тақдири кенг жамоатчилик ва  инспекция назоратида бўлади.

Келгуси йилда қишлоқ хўжалигининг экин майдонларида         2400 гектар майдонда сув тежовчи суғориш технологиясини жорий қилиш режалаштирилган. Бу бўйича тумандаги мавжуд имкониятлар ва шарт-шароитларни ҳисобга олиб, йилдан-йилга босқичма-босқич экин майдонларида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик ва бунинг манзилли дастури ишлаб чиқилди.

Фойдаланилмаётган ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида 2 та қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этиб, ҳудуддаги ишсиз хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилади.

Туманда 7 та дала дўконлари ташкил этилган бўлиб, 2022 йилда ер майдони катта, аҳоли сони кўп маҳаллаларда 16 та дала дўконлари ташкил этилади.

Суғориш тизимини яхшилаш мақсадида 34 та МФЙда 34 та артезан қудуқлари қазиш ишлари режалаштирилган. Бунинг натижасида 1190 дан ортиқ аҳоли хонадонларига томорқаларини суғориш учун сув етказиб берилади.

Ушбу ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги “Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 459-сонли Қарорига асосан ташкил этилади.

 

Ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!

Албатта, бундай олий мақсадларга эришиш барчамиздан фидойилик ва машаққатли меҳнатни, катта синовлардан ўтишни, юртбошимиз бошлаган ислоҳотларни изчил давом эттиришни, юксак ватанпарварликни, бир ёқадан бош чиқариб, бирдамлик билан баҳамжиҳат ҳаракат қилишни талаб этади.

Имом Бухорий бобомиз ўз китобларида келтирган муборак ҳадисда айтилганидек, “Барча амаллар ниятга қараб бўлади”.

Дарҳақиқат, пок ниятлар билан бошланган хайрли ишлар, албатта, ўз ижобатини топади.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни ва Сизлар орқали бутун туманимиз аҳолисини яқинлашиб келаётган янги 2022 йил билан чин қалбимдан самимий табриклайман!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, чексиз куч-ғайрат, бахт ва саодат, хонадонларингизга файзу-барака тилайман.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

2015-2024 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM