Туман ҳокими ва Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Қўшҳовуз маҳалласида “бешлик” томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишди.

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Дастлаб, туман ҳокими ва  давлат солиқ инспекцияси раҳбари Қўшҳовуз маҳалласидаги ишлар билан танишди. Шундан сўнг, маҳалладаги бешлик фаолиятидаги камчиликларни муҳокама қилиб, маҳаллада ишлар кўнгилдагидек кетмаётганлигини таъкидлаб ўтди. Ҳоким бешликка маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, янги иш ўринлари яратиш, ободончилик қилиш ва яшил макон яратиш бўйича тегишли топшириқлар берди. 

Шунингдек, туман ҳокими маҳалладаги 68-мактабда бўлиб, кўз-қиш мавсумига таёрлигини кўздан кечирди ва мактаб раҳбарияти билан таълим сифатини кўтариш, олий ўқув юртига кириш бўйича ижобий натижалар кўрсатиш зарурлигини тушунтирди.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM