Мамлакатимиз ҳудудига айрим фуқаролар томонидан ноқонуний олиб кирилаётган ва тегишли ҳужжат ҳамда рухсати мавжуд бўлмаган маҳсулотлар тегишли тартибда йўқ қилинади.
Хусусан, Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида махсус палигонда ҳамкор ташкилотлар ва холислар иштирокида товар-моддий бойликлари зарарсизлантирилди.
Хусусан, мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилмоқчи бўлган бир дона “Phantom” русумли учувчисиз учиш аппарати ҳам белгиланган тартибда йўқ қилинган.
Сардор ШАКАРОВ,
Бюронинг Каттақўрғон туман
бўлими давлат ижрочиси.