Туман ҳокимининг қарори лойиҳаси

Туман ҳудудидаги  юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий  техник  кўрикдан ўтказиш тўғрисида

            Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31  январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ва 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомилаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини  таъминлаш  ҳамда Каттақўрғон туман Ички ишлар бўлимининг  туман ҳокимлигида  2018 йил 15 декабр кунги 1014-рақами билан рўйхатга олинган хатини инобатга олган ҳолда,  Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий  давлат ҳокимияти тўғрисида”ги  Қонуннинг 6 ва 25-моддаларига асосан

         ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Туман Ички ишлар бўлими (А.Отамуродов) белгиланган тартибда “Temir kelajak fayz” МЧЖда рўйхатдан ўтказилган юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

2.Туманда транспорт воситалари  куйидаги даврийликка мувофиқ техник  кўрикдан ўтказилсин.

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил  автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (хайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари,  йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт  воситалари ва уларга тиркамалар-бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига  беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалардан ташқари)-икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини  ҳисобга олган ҳолда  ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган  вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а”  кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)-бир йилда бир марта; 

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси -  шатакчи учун белгиланган муддатларда.

“Temir kelajak fayz” МЧЖда рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилганларидан ташқари.

3. Мазкур қарорнинг  2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт  воситаларининг  техник кўриги:

биринчи марта - 1 март - 30 июнда;

иккинчи марта - 1 сентябр -31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга тегишли  бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1-мартдан - 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт  воситаларининг  техник кўриги 1 февралдан 31 – августгача  ўтказилиши инобатга олинсин.

4. Тумандаги юридик ва жисмоний  шахсларга “ JV MAN AUTO Uzbekiston” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг техник кўрик ўтказиш  учун  зарур  шароитлар  мавжудлигини  инобатга олиб,  уларга тегишли бўлган автобус, уриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (хайдовчининг ўрнидан  ташқари), одамларни  мунтазам ташиш  учун жихозланган  юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир  вазнли  ва хавфли  юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларнинг  тиркамаларини  қўшма корхонанинг сервис  ва дилле