Чигит экиш мавсуми бошланди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Тумандаги фермер хўжаликларида жорий йил пахта ҳосили учун чигит экиш ишлари бошланди. Қишлоқ хўжалиги бўлимидан олинган маълумотларга кўра туманда жами 10 минг 974 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган.

      Семинарда туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов иштирок этиб,  фермерларга ерни боқсанг-ер сени боқади ёки ерни алдасанг-ер ҳам сени алдайди, деди. Чунки, фермерларимиз виждонан меҳнат қилиб, бор билим билимини ишга солса, ўзини ҳам хўжалик аъзоларини ҳам оиласини боқа олади дея таъкидлади. 
 

  -  Деҳқончиликда бир кун эрта ҳаракат қилган ҳам ютади,- дейди семинар ишида иштирок этган қишлоқ хўжалиги соҳаси фахрийси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор Тоштемир Йўлдошев. - Бу нақлга қатъий амал қилаётган деҳқонларимиз тобга келган майдонларга чигит экишни бошлаб юборишди. Ҳут қурғоқчил келса, ҳамал йиғлоқ келади, деб бежизга айтишмаган ота-боболаримиз. Жорий йил деҳқончилик қилишларингиз учун об-ҳаво жуда яхши бўлади. Барчаларингиз белни маҳкам боғлаб пахта ва ғалла хирмонларини тўлдириб, ўзларингизни ва туманимиз юзини ёруғ қилишларингизга ишонаман. 
   

 Семинарда Каттақўрғон “KK CLUSTER LLC” бошлиғи Отабек Мансуров ва Самарқан вилоят Ифода агрокимё химоя компанияси бош агрономи Шукрулло Каримов иштирокчиларга пахта ва ғалла парвариши учун керакли тавсия ва тушунчалар берди. 

    Тумандаги “Гранд транс” жамоа хўжалигидаги “Рамзиддин Исматов” фермер хўжалигида чигит экиш ишлари олдидан эҳсон ташкил қилиниб, нуронийлар эл ризқи тўкин бўлиши ҳамда деҳқончиликка барака сўраб дуо қилдилар.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM