Болалар қувончи чексиз

Image_tadbir: 
[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Янгиланаётган Ўзбекистонимизга кириб келаётган Янги йилни барча, айниқса болажонлар интиқлик билан кутишади. Чунки, Янги йил арафасида Юртбошимизнинг оталарча ғамхўрлиги билан ўтказиладиган "Президент арчаси" байрами болажонларга олам-олам қувонч олиб келади-да. Бугун бутун республикамизда бўлгани каби "Президент арчаси" байрам тадбири туман марказида чиройли қилиб безатилган улкан арча атрофида катта шодиёналик билан нишонланди. Янги йил арафасида  ўтказилган байрам тадбирини туман ҳокими А.Бахрамов очди ва йиғилганларни байрам билан қизғин муборакбод этиб, ёшларга эзгу тилаклар билдирди. Сўнгра 23 нафар болажонларга "Президент совға"сини  ва 170 нафар жажжиларга туман ҳокимлиги ҳамда ҳомийлар томонидан тайёрланган  қимматбаҳо совғаларни топширди.

Туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган саҳналаштирилган мусиқали   байрам  дастури, ижрочи ёшлар, мактаблар бадиий ҳаваскорлик тўгараклари аъзолари  ҳамда  пойтахтдан келган таниқли санъаткорларнинг чиқишлари байрам тадбирига келганларга олам-олам завқ-шавқ улашди.

Истиқлол дебочаси бўлган "Президент арчаси" байрам тадбирига келган болажонлар қалби қувончга тўлиб, арча атрофидаги Қорбобо, Қорқиз ва турли эртак қаҳрамонлари билан рақсга тушиб, шеърлар айтишдилар.

Болажонларга Янги йил байрами "Президент арчаси" атрофидаги қувонч билан бошланди. Бу қувонч уларни йил бўйи тарк этмасин. Барча юртдошларимизга Янги йил муборак бўлсин!

2015-2024 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM