ТУМАН ҲОКИМИ АЪЗАМХОН БАХРАМОВНИНГ ИЙД-ҚУРБОН ҲАЙИТИ БАЙРАМИ БИЛАН ТУМАН АҲЛИГА ТАБРИГИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

       Ассалому алайкум азиз каттақўрғонликлар!
Бугун бутун мусулмон дунёси диний ва миллий байрамларимиздан бири бўлган Қурбон ҳайити байрамини нишонламоқдалар.
Шу муносабат билан барча туманимиз аҳлини Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Барчага ўзимнинг энг самимий тилакларимни билдираман.
Ушбу байрам қалбларингизга иймон ҳаловатини, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, дастурхонларингизга тўкин-сочинлик олиб келсин! 
Қадрли юртдошлар!
Қурбон ҳайити ҳаж амалларини якунлаш, рўза ҳайитидан 70 кун ўтиб нишонланадиган байрам ҳисобланади. Лекин, деярли бутун дунёда бўлганидек юртимизда ҳам коронавирус пандемияси авж олиб, халқимиз соғлигига жиддий хавф солаётган бир пайтда, бу оғир ва синовли кунларда йўқловчиси йўқ, муҳтож инсонларни хурсанд қилишга кўпроқ эътибор қаратайлик. 
Ана шу мақсадда туманимизда Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан коронавирус пандемияси шароитида аҳолининг қуйи қатламларигача кириб бориб, уларнинг ички муҳити, шароитларини, моддий-мулкий аҳволини, имкониятлари, хоҳиш-истакларини бир вақтни ўзида ўрганиш натижасида эҳтиёжманд оилаларнинг аниқ рўйхати шакллантирилди. Туманда "Саҳоват ва кўмак" жамғармасининг ҳисоб рақами очилиб, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар томонидан жами 1,5 млрд.сўм ҳомийлик маблағлари келиб тушди ва эҳтиёжманд оилаларга нақд пуллар, озиқ овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, қорамоллар ва бошқа турли ёрдамлар қилинди. Куни кеча 605 та эҳтиёжманд оилаларга бир миллион сўмдан пул маблағлар ва байрам арафасида 300 та оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.
          Азиз дўстлар!
 Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилайлик. Халқимиз бошига келган бу балони даф қилиш учун бир тану бир жон бўлиб курашайлик. Ишонинг, бу оғир ва синовли кунлар албатта ўтиб кетади. Ҳали кўп бор ушбу байрамларни хурсандчиликда нишонлаймиз. 
Қурбон ҳайити байрами билан барча юртдошларимизни яна бир бор самимий муборакбод этаман!
Жонажон юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган хайрли ишларингизга ривож, мустақил Ватанимиз истиқболи порлоқ, тинчлиги ва осойишталиги бардавом, халқимиз фаровонлиги янада зиёда бўлсин.
Барча бошлаган ишларингизда омад тилаб, орзуларингиз ушалишига тилакдошман! 
Қурбон ҳайит байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!

2015-2024 © Хокимият Каттакурганского районо. Разработан в: SAKTRM