Бугун туманимизнинг қай бир гўшасига борманг, улкан бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилган "Обод қишлоқ” дастури туфайли олис қишлоқлар кўркига кўрк қўшилмоқда.
Бир гуруҳ депутатлар "Обод қишлоқ” дастури ижроси билан танишиш мақсадида "Янгиқўрғонча” қишлоғида бўлди. Ушбу дастур ижросини таъминлаш, қишлоқларда йиғилиб қолган муаммоларни ҳал қилиш ва у ерда бошланган ишларга кўмаклашиш борасида Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқда.