Боғчалар ёпилмайди, карантин қоидалари кучайтирилади

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Хабарингиз бор, юртимизга коронавируснинг “Omicron” штамми кириб келганида сўнг маълум чекловлар ўрнатилди.

Шу муносабат билан Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

➖Давлат мактабгача таълим ташкилотларида “Covid 19”пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар»га қатъий риоя этилади;

➖давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;

➖ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);

➖йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;

➖мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.

 

2015-2024 © Хокимият Каттакурганского районо. Разработан в: SAKTRM