Дастлаб, туман ҳокими ва давлат солиқ инспекцияси раҳбари Қўшҳовуз маҳалласидаги ишлар билан танишди. Шундан сўнг, маҳалладаги бешлик фаолиятидаги камчиликларни муҳокама қилиб, маҳаллада ишлар кўнгилдагидек кетмаётганлигини таъкидлаб ўтди. Ҳоким бешликка маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, янги иш ўринлари яратиш, ободончилик қилиш ва яшил макон яратиш бўйича тегишли топшириқлар берди.
Шунингдек, туман ҳокими маҳалладаги 68-мактабда бўлиб, кўз-қиш мавсумига таёрлигини кўздан кечирди ва мактаб раҳбарияти билан таълим сифатини кўтариш, олий ўқув юртига кириш бўйича ижобий натижалар кўрсатиш зарурлигини тушунтирди.