Депутат сўрови шунчаки иш эмас

Депутатга беписандлик – ҳалққа беписандлик эканлигини бугун даврнинг ўзи тақозо қилмоқда. Халқни ҳурмат қилмаган, депутатлик ваколатини амалга оширишга тўсқинлик қилган ҳар қандай мансабдор шахс қонун олдида жавоб беришлиги давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилаётган бир пайтда айрим мутасадди раҳбарлар депутатлик сўровига жавоб бермасдан келмоқда.

Муҳтарам Президентимиз ҳар гал барча даражадаги депутатлар олдига халқни дарди билан яшашдек масъулиятли вазифаларини унутиб қўймасликларини таъкидлайдилар. Афсуски, ҳар доим ҳам зиммамиздаги масъулиятни қониқарли даражада адо этолмаяпмиз. Бунга гоҳида аҳоли томонидан бўлаётган мурожаатларни бартараф этишда давлат идоралари кўмак бериш ўрнига юборилаётган депутатлик сўровларига ҳам ўз вақтида қониқарли жавоб беришолмаяпти.

Янгиобод қишлоғидаги сайловчилар томонидан электр таъминотидаги узилишлар ва ички йўлларнинг ёмон аҳволга келиб қолганлиги, ҳудуддаги қабристон муҳофазаси юзасидан билдирилган таклифлар асосида  туман давлат кадастр хизмати, туман электр тармоқлари корхонасига ҳамда йўл қурилиш идорасига, туман ободонлаштириш бўлимига, туман газтаъминоти идорасига аҳолини қийнаётган муаммолар бўйича депутатлик сўрови жўнатилган. Юборилган сўровномаларга жавоблар олинди. Аммо ҳаммаси ҳам рисоладагидек дегани эмасда. Туман ободонлаштириш бўлимига  юборилган қабристонга қаровул штати очиш тўғрисидаги сўров ўз ечимини кутиб қолмоқда.
Шунингдек, туман давлат кадастр хизматига юборилган депутатлик сўрови ҳам шу мазмунда бўлиб, Кичикминг қишлоғидаги қабристонни  давлат захирасига олиш бўйича бўлиб, бу саволга ҳам  мутасади ташкилотдан  жўяли бир жавоб ололмадик.

Билмадим, балким масалага лоқайдлик билан қараётган  бундай мутасадди раҳбарлар устидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш раисларига тақдимнома киритилса  ўзгариш бўладими?! Ўрни келганда айтиш керакки, айрим мутасадди раҳбарларнинг ҳисобот беришга ҳам билим ва тажрибаси етишмайди ёки бундай ўта масъулиятли вазифага иккинчи даражали иш деб қарайди.

2015-2024 © Хокимият Каттакурганского районо. Разработан в: SAKTRM