8 март – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланди

Image_tadbir: 
[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Тумандаги “Наврўз” тўйхонасида туманимизнинг фаол хотин қизлари учун файзли дастурхон ёзилиб тантанали байрам кечаси ташкил этилди. Давлат ва жамоат ишларида, ўқишда ва ижодда туманимиз ҳаётининг барча соҳаларида фаолият юритаётган фаол аёл  қизлар, пир-у  бадавлат, азиз ва муҳтарама онахонлар иштирок этган байрам тадбирини туман ҳокими ўринбосари С.Мингбоев очди ва муҳтарама онахонлар, азиз аёл-қизларни 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этди.
 

– Ҳаётимиз кўрки, оилаларимиз файзи, қалбимиз қувончи бўлган меҳрибонларимиз қадрли онажонлар, азиз опа-сингиллар, –дейди фахрий онахонларимиз Гулнора Шарофова ҳамда Олия Ўроқовалар.  – Сизлар бор экансиз, ҳамиша ҳаётимиз файзли, ҳар бир ишимиз, баракали кўнгилларимиз хотиржам. Ҳамиша оилаларимиз, она юртимиз баҳтига соғ омон бўлинглар.

Тадбир давомида туманимизнинг ижтимоий-маънавий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги самарали фаолияти учун бир гуруҳ хотин-қизларга туман ҳокимлиги томонидан тайёрланган байрам совғалари туҳфа этилиб, концерт дастури намойиш қилинди.

Тадбир барчага хуш кайфият бахш этди.

2015-2024 © Хокимият Каттакурганского районо. Разработан в: SAKTRM