“Давлат герби – бахт ва истиқлол тимсоли”онлайн танлови ғолиблари тақдирланди

Image_tadbir: 
[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан туман ҳокимлиги ходимлари ўртасида “Давлат герби-бахт ва истиқлол тимсоли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Шундан сўнг сана муносабати билан туман ҳокимлиги  ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Каттақўрғон туман бўлинмаси Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги мактаб ўқувчилари ўртасида ижтимоий тармоқларда “Давлат герби-бахт ва истиқлол тимсоли” ҳамда “Давлат рамзларига ҳурмат” мавзуларида расмлар ва иншолар онлайн танлови ўтказилди.

 

Расмлар танлови якунига кўра, 23-мактаб ўқувчиси Аҳмаджон Тўлқинов 782 та овоз тўплаб 1-ўринни, 26-мактаб ўқувчиси Иқбола Абдурашидова 647 та овоз тўплаб 2-ўринни, Жавлон маҳалласида яшовчи Нозима Эргашева 171та овоз тўплаб 3-ўринни қўлга киритди. 

Иншолар танлови якунига кўра, 20-мактаб ўқувчиси Гулнора Юсупова  1-ўрин, 1-мактаб ўқувчиси Умида Абдирахмонова 2-ўрин, 17-мактаб ўқувчиси Сарвиноз Шерпўлатова 3-ўрин соҳиби бўлдилар.  

Танлов ғолибларига туман ҳокимлигининг Диплом ва эсталик совғалари уйларига етказилади.  

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM