Балиқчилик: яна 36 нафар ишсиз ишли бўлди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туманида аҳолини камбағалликдан чиқариш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, туман ҳокимлиги ва чорва бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 36 та оилала ишли бўлди. Туман ҳудудидаги ички зовурлар ҳар бир фуқарога 100-200 метрдан метал тўр билан ўраб,бўлиб берилмоқда.  Ҳозирда, 4200 метр зовур ва аҳоли хонадоналаридаги ҳовузлар 2100 килограмм балиқ чавоқлари билан балиқлантириб берилди. Ҳозирда бу каби амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Ҳозирги кунда туманда балиқчилик фермер хўжаликлари сони 84 тага етиб, ажратилган ер майдони 532,9 гектарни ташкил қилмоқда.
    Шунингдек,фермер хўжаликлари томонидан туманда 426,9 гектар ер майдонида балиқ ҳавзалари яратилган бўлиб,бу ҳовзалар 1645 минг дона балиқ човақлари билан чавоқлантирилди. Туманда жорий йил якуни билан балиқ маҳсулоти ишлаб чиқаришни 5720 тоннага етказиш режалаштирилмоқда.
“Одамларга балиқ эмас, қўлига қармоқ бериб, балиқ тутишни ўргатиш керак”. Бу иборанинг мағзини чақиш, мушоҳада қилиш эса ҳар кимнинг ўзига ҳавола.Чунки,ҳар қандай касаллик-камбағалликнинг ярим давоси бу – албатта, яхши ният ва фойдали меҳнатдир. Чунки яхши ният, яхши кайфият инсонни хотиржам қилади, фойдали меҳнат эса унинг хаёлини ҳар хил ноўрин фикрлардан, ваҳималардан фориғ этади. Яхши ниятни амалга ошириш учун, одамларимиз боқимандалик кайфиятидан воз кечиб,меҳнат қилса, камбағалликдан қутилиб, яшаши яхши, турмуши фаровон бўлади.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM