ИЖТИМОИЙ ҲАЁТГА МОСЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Юртимизда суд-ҳуқуқ тизимида ўтказилаётган ислоҳатлар натижасида, инсонпарварлик тамойилларига таянган ҳолда жиноий жазолар енгиллаштирилиб, жиноят содир этган шахсларга нисбатан кўпроқ озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турлари қўлланилмоқда. 

Бу, албатта, уларга ўз хатосини тўғри англаб, келгусида соғлом турмуш тарзига қайтишларига ва энг асосийси оиласи бағрида бўлишларига имкон беради. Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижросини таъминлашда Пробация хизматининг асосий вазифаси жазо муқаррарлигини таъминлаш баробарида назоратга олинган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштиришдан иборатдир.
Ушбу йўналишда биргина жорий йилнинг июль ойи давомида туман ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Д.Бекназарованинг иштирокида назорат остидаги шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш орқали белгиланган жазони ўташга ҳалол муносабатда бўлган 11 нафар эркак маҳкумлар ва 1 нафар назоратдаги аёл ўталмай қолган жазо муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.  
Бироқ, афсуски улар орасида берилган имкониятдан тўғри фойдаланмасдан, тайинланган жазони ўташдан қастдан бўйин товлаб юрган шахслар ҳам йўқ эмас. Ана шундай назоратдаги шахснинг бир нафарини ўталмай қолган жазо муддати жазонинг оғирроқ турига, яъни озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди. 
Зеро, ҳалқимизда, ҳар қандай жиноятга жазо муқаррар, деб бежизга айтилмаган.

 

Исломжон Қувондиков,
Каттақўрғон тумани ИИО Пробация гуруҳи  катта инспектори, капитан.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM