САМАРАЛИ МЕҲНАТГА МУНОСИБ РАҒБАТ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ҳар биримиз хонадонимиз, иш жойимизда маиший чиқиндиларни махсус техникаларда олиб кетилишини таъминласак, атроф-муҳитнинг тоза бўлишига шубҳа йўқ.

Ана шундай хайрли ишларда эл-юртимизга сидқидилдан хизмат кўрсатиб келаётган жамоалардан бири “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг Каттақўрғон туман филиали бўлиб, унинг асосий вазифаси ҳар хил турдаги чиқиндиларни йиғиш ва махсус жойларга ташишдан иборат.
Президентимизнинг 2017 йил 21 апрелдаги "2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари ҳудудларда экология ва санитария муҳитини янада яхшилаш, шаҳар ва қишлоқларнинг обод ва кўркам бўлишида муҳим аҳамиятга эга. “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг туман филиали ҳам бу борада самарали фаолият олиб бормоқда.
Корхона махсус техника ва контейнерлар билан таъминланган бўлиб, юридик ва жисмоний шахслар билан маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизмати кўрсатиш бўйича шартнома тузишда қишлоқ ҳудудлари ҳам қамраб олинмоқда. Корхонанинг туман филиали томонидан мавжуд имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда ҳудудни тоза сақлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаяпти.
Айтиш жоизки, корхона томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўлами кўплиги боис алоҳида эътирофга сазовор бўлмоқда. Яқинда корхона ўзига беркитилган ҳудуд тозалигини сақлаш, иш фаолиятини намунали ташкил қилиш ва пуллик хизматлар кўрсатиш кўрсаткичлари бўйича вилоятда намунали деб топилиб, “СПАРК” русумли енгил автомашина ҳамда замонавий юк ортиш техникаси билан тақдирланди.
Туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси туман филиалининг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади ва бу рағбатлантириш уларни янада самарали меҳнат қилишга чорлашига тилак билдирди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM