Туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

11 август куни Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг тўққизинчи сессияси Zoom платформаси орқали бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли давлат ва нодавлат ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сессияга  туман Кенгаши раиси, туман ҳокими А.Бахрамов раислик қилди.
    Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар қўйилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги  ПФ-6038-сонли “Коронавирус пандемиясига қарши амалга оширилаётган ишлар ҳамда ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида.
2.Туманда “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури”нинг ижроси тўғрисида. 
3. Тумандаги судлар фаолиятининг 2020 йил I ярим йиллик якунлари тўғрисида.
4. Туманда Пиллачиликда амалга оширилган ишлар натижадорлиги ва келгусида белгиланадиган вазифалар тўғрисида.
5.  Бошқа масалалар.
   Сессияда барча масалалар батафсил кўриб чиқилди. Сессия сўнгида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM