Каттақўрғон тумани Сектор раҳбарларининг туман аҳолисига МУРОЖААТИ 

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Азиз юртдошлар ҳамда ҳурматли туманимиз аҳолиси!

Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 16 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир туман ва шаҳар 2021 йил май ойига қадар аҳоли эхтиёжи учун талаб этиладиган гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёз маҳсулотлари ҳажмини яна бир бор аниқ ҳисоб-китоб қилиб, ушбу маҳсулотлар заҳирасини яратиш ва ойма-ой бозорга чиқариш, бу ишларни молиялаштириш учун Озиқ-овкат хавфсизлигини таъминлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида топшириқ берган эдилар. 
    Тасдиқланган меъёрлар асосида туманнинг бугунги кундаги мавжуд (273,3 минг) аҳолисининг эхтиёжларидан келиб чиқиб, 2021 йил май ойига қадар (2020 йил декабрь - 2021 йил май) талаб этиладиган ҳамда аҳолига ойма-ой етказиб бериладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори секторлар кесимида ҳисоб-китоб қилинди.
Жумладан, гўшт (жон бошига ўртача 42,8 кг.) 11 698 тонна, сут маҳсулотлари (жон бошига ўртача 115,8 л.) 31 649 литр, тухум (жон бошига ўртача 208 дона) 56 848 минг дона, картошка (жон бошига ўртача 52,6 кг.) 14 376 тонна, пиёз (жон бошига ўртача   6,7 кг.) 1 831 тонна, сабзи (жон бошига ўртача 19,6 кг.) 5 357 тонна, гуруч (жон бошига ўртача 9,8 кг) 2 678 тонна, ун (жон бошига ўртача 97,3кг) 26 593 тонна, ўсимлик ёғи (жон бошига ўртача  3,8 кг) 1 039  тонна, шакар 3006 тонна талаб этилади. 
Шундан, 1-сектор ҳудудида 15 та МФЙ мавжуд бўлиб, 52,1 минг аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 6 ойлик эхтиёжлари учун гўшт 1462 тонна, сут маҳсулотлари 3956 литр, тухум 7.110 минг дона, картошка 1797 тонна, пиёз 229,4 тонна, сабзи 670,2 тонна, гуруч 335 тонна, ун 3324,1 тонна, ўсимлик ёғи 30 тонна, шакар 376 тонна талаб этилади.
    Каттақўрғон туманида ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқатлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан гўшт, тухум, картошка, пиёз, мева-сабзавотлар, балиқ ва бошқа истеъмол товарлари билан тўлдириш ҳисобига нархларни барқарорлигини таъминлаш, деҳқон бозорларида ҳамда аҳоли зич жойлашган маҳаллаларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи мавсумий савдо ярмаркалар ташкил қилиш мақсадида, вилоят ҳокими томонидан 2020 йил 12 октябрдаги йиғилиш баёни тасдиқланган. 
    Мазкур баёнга мувофиқ, 2020 йил октябрь-декабрь ойларида Каттақўрғон туманида деҳқон бозорлари ҳамда аҳоли гавжум жойларида ташкил этиладиган ярмаркаларга ва уларга асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи корхоналар бириктирилган. Жумладан, 
  Пайшанба деҳқон бозорига “Ozod Gold Non” МЧЖ, “Olmos Gold Nur” ОК, “XAKIMOV FATULLO SAVDO” ХК, “PAYSHANBA LAZZAT TAOMI” МЧЖ, “SHUKURULLO NUR BARAKASI” МЧЖ, “KATTAQO‘RG‘ON ISHLAB CHIQARISH SAVDO” МЧЖ, “ABBOS MAXSIM NONLARI” ОК, “BAHODIROV ASILBEK SAVDOSI” МЧЖ, “СП SANAYEV FERUZ SHIRINLIK DUNYOSI” МЧЖ,  “MUHAMMAD SAVDO ABUNDANT” МЧЖ, “SHERZOD LAZZATLI NОNLARI” Мастура деҳқон бозорига “Малика Салохиддинова” МЧЖ, “QORADARYO SOHIL CHARAG'ON” ФХ, “SAM MUNDIYON ULGURJI SAVDO” корхоналари бириктирилган.
  Шунингдек, мазкур йиғилиш баёни билан, Деҳқон бозорлари фаолиятини тартибга солиш, бозорларни маҳсулотлар билан кафолатли тўлдириш, нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш, истеъмол бозорига ижтимоий муҳим турдаги товарларнинг арзонлаштирилган савдосини ташкил этиш, санитар ҳолатни яхшилаш, маҳсулотлар сифатини назорат қилиш мақсадида ташкил этилган ишларни мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ таркиби, туманга  олиб келинаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари устидан мониторинг олиб борувчи гуруҳ таркиби, ҳамда бозорларда ва ярмаркаларда сотилиши белгиланган ҳажмдаги гўшт маҳсулотларини етказиб берилишини таъминловчи ишчи гуруҳи таркиблари тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 
16 октябрдаги 648-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорга мувофиқ, туманда 2020-2021 йил қиш-баҳор мавсуми учун жами 5173 тонна (ўтган йилга нисбатан 4,1 бараварга кўп) асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини яратиш белгиланган. Шундан картошка 2705 тонна, пиёз 1194 тонна, сабзи 843 тонна, гуруч 432 тоннани ташкил қилади.Туман ҳокимлиги томонидан бугунги кунда жами 42 та корхона шундан, 5 та деҳқон бозори ва савдо комплекслари томонидан белгиланган 5173 тонна миқдордаги маҳсулотларни заҳирага жамғариш режалаштириб олинган. Бунинг учун жами 
17,5 млрд.сўм миқдорда маблағ талаб этилиши шундан, тижорат банклари кредитлари 4,7 млрд.сўмни ташкил қилиши ҳисоб-китоб қилинди. 
Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш бўйича бюджет ташкилотларидан ташқари хўжалик ҳисобидаги 42 та корхона шундан, 5 та деҳқон бозори ва савдо комплекслари томонидан маҳсулотларни заҳирага жамғариш режалаштириб олинган.  
Барча корхоналар томонидан маҳсулотларни сотиб олиш бўйича шартномалар тузилган ҳамда кредит олиш бўйича тегишли ҳужжатлар банкларга тақдим қилинган. Бугунгача ушбу мақсадларда 14 та корхонага 4,7 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди. 
Бундан ташқари, бугунги кунда туманимиздаги деҳқон бозорларида аҳолига арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотишга ихтисослашган шахобчалар (ТЗП) хизмат кўрсатиб келмоқда. 
Эндиликда, тумандаги 4 та Секторлар томонидан тегишли мутассади ташкилотлар билан биргаликда туман аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM