Рўзимурод Бозоровични туман ҳокими тақдирлади

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугун нафақада бўлса-да, ёшларга катта ҳаётий тажрибаларидан сабоқ бериб, билмаганини ўргатиб, ҳамфикр бўлаётган фахрийларнинг борлиги албатта қувонарли ҳол.  Ички ишлар соҳасида узоқ йиллар хизмат қилиб ҳозирда нафақада бўлган бир Джўраев Рўзимурод Бозоровичга Ўзбекистон Республикаси ИИВ фахрийлар кенгаши гувоҳномаси ва фахрий ёрлиғи топширилди. 

Шу муносабат туман ҳокимлигида Р.Джўраевни табриклаш маросими бўлиб ўтди. Бунда туман ҳокими в.б Жамшид Насриддинов, сектор раҳбарлари, Ички ишлар соҳасида ишлаган фахрийлар ва фаоллар иштирок этди.  Туман ҳокими в.б Жамшид Насриддинов сўзга чиқиб Рўзимурод Бозоровични хизмат вақтида қилган меҳнати ҳамма вақт қадрланиши ва эъзозланиши шунингдек, бугунги кунда ички ишлар органларига давлатимиз миқёсида эътибор қаратилаётган ҳақида айтиб ўтди.

Шундан сўнг, Ички ишлар соҳасида узоқ йиллар турли лавозимларда ишлаган, меҳнат фахрийси Қамариддин Аҳмедов ҳам Рўзимурод Бозорович ҳақида ишлаган давридаги илиқ хотиралири ҳақида айтиб берди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM