МУКОФОТ ОЛГАНЛАРНИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛИШ ВА КУЗАТИШ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

  Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Президентимиз Фармон ва қарорларига кўра, бир гуруҳ фидойи юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланганди. Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, иқтисодиётни янада ривожлантириш, ёш авлодни она  Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки, кўп йиллик самарали меҳнати, жамият фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган тумандошларимиздан Марям Ниёзова “Республикада хизмат кўрсатган пиллачи” унвонини Ўзбекистон Республикаси Президенти қўлидан, тумандаги 17-мактаб физика фани  ўқитувчиси Камолиддин Одилов эса “Шуҳрат” медалини вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов қўлидан қабул қилиб олган эди.  

   Туман ҳокимлигида мукофотланганларни тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.Тадбирда туман ҳокими в.б. Ж.Насриддинов сўзга чиқиб,юксак мукофот олганларни самимий табриклаб,келгуси ишларига муваффақиятлар тилади.    Шунингдек тадбирда, Каттақўрғон туман маъмурий суди раиси Санжар Солиев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан муносиб кузатилди. 

   - С.Солиев туманда бор билим тажрибаси билан суд ҳуқуқ тизимидаги ислоҳатларни ҳаётга тадбиқ қилишда, фуқароларни қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамда аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини оширишда муносиб ҳисса қўшди, - деди ҳоким в.б. Ж.Насриддинов ва С.Солиевнинг келгуси ишларига муваффақиятлар тилади.

  Тадбирда сўзга чиққанлар, юксак мукофот уларни янада фидокорона ишлашга ундаб, масъулиятни оширганлигини таъкидлар экан, мавжуд имконият, билим ва иқтидорларини сафарбар этиб ишлашларини қайд этиб ўтишди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM