ЛАЛМИ ЕРЛАРДАН ҲАМ МЎЛ ҲОСИЛ ОЛИШ МУМКИН

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 майдаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги Усмон Юсупов, “Каттақўрғон чорвачилиги”, “Зарафшон”, “Қорадарё” массивларининг фермерлари "Каттақўрғон лалмикори кооперацияси"га айлантирилди. 
Туман ҳокими в.б Жамшид Насриддинов тегишли мутасаддилар билан ҳудудлардаги лалмикор ерларда фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари раислари иштирокида йиғилиш ўтказди. 
 

  Йиғилишда туманимизнинг лалмикор майдонларида илмий асосланган деҳқончилик тизимини қўллаш, яъни ҳар бир ҳудуднинг тупроқ ва об-ҳаво шароитига мос агротехнологияларни жорий этиш, лалми (ғалла, дуккакли, ем-хашак ва бошқа) экинлар ҳосилдорлигини 1,5–2 баравар ошириш кераклиги айтилди.  

Бунинг натижасида ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг турмуш даражасини, фермер хўжаликларининг молиявий аҳволини яхшилаш имкони яратилади. 

Коперациялар вазифалари ердан самарали фойдаланишни ташкил этиш, тўғри агротехника қўллашни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланишни тизимли ташкил этиш, лалми деҳқончиликда илм ва инновацияларни қўллашдан иборот бўлади.

Туманда лалмикор ерлардан тўғри фойдаланиш, ўзбошимчалик билан ерларни эгаллашни олдини олиш ва келгусида қолган лалмикор ҳудудларда ҳам шундай коперациялар ташкил этиш режалари қилинди. 
Агар лалми ерларда деҳқончилик қиладиган соҳибкорларимиз омилкорлик билан иш тутсалар бундай ҳудудлардан ҳам мўл ҳосил етиштириб, мўмай даромад олишлари мумкинлиги айтилди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM