Амалий-профилактик тадбир ўтказилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 

 Каттақўрғон туманининг Полвонтепа маҳалласида фавқулодда ҳолатларни олдини олишга қаратилган амалий-профилактик тадбир ўтказилди. 
Тадбирни туман ҳокими в.б. Ж.Насриддинов қисқача сўзлаб очди.Вилоят ФВБ бошлиғининг ўринбосари, майор Умид Ахроров сўзга чиқди.  

- Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад,-деди У. Ахроров,- тегишли вазирликлар томонидан яқинда қабул қилинган қўшма қарор ижросини таъмилаш. Яъни, қарорга асосан ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли хонадонларига кириб кенг қамровли профилактик ишлар олиб борилмоқда.
 

Агар иситиш воситаларида носозлик кузатилса, ушбу камчиликларни бартараф этиш учун авария-тиклаш бригадалари томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Лекин, шунга қарамасдан баъзан кўнгилсиз ҳодисалар содир этилмоқда. Бундай фавқулодда нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида ўшбу амалий-профилактик тадбир ташкил этилди. 

   Амалий-профилактик тадбирни ўтказишга Каттакўрпа, Полвонтепа, Зарқўрғон ва Олмазор маҳалларари аҳоли пунктлари танланди. Саф кўриги Полвонтепа ёшлар спорт ўйингоҳида бўлиб ўтди.

Саф кўригида ФВБдан жами 80 нафар ходим, шундан 5 нафар ҳарбий ва 75 нафар ёнғин-қутқарувчилар, ИИБдан 40 нафар инспекторлар (1 та махсус техника), тумангаз идорасидан 40 нафар ходим (2 та техника ва 2 та авария-тиклаш асбоблар жомадони билан), туман электр корхонасидан 40 нафар ходим (2 та техника ва 2 та авария-тиклаш асбоблар жомадони билан), туман тиббиёт бирлашмасидан 40 нафар шифокор ( 4 та тез тиббий ёрдам автомобили билан), ДЕПОдан 30 нафар ходим, Ёшлар иттифоқидан жами 20 нафар ёшлар, барча маҳалла раислари, фуқаролар, туман ИИБ ЙХП, туман маданият бўлими, ДСЭНМ, туман ветирнария бўлими, Миллий гвардия ходимлари қатнашди.
 

 Бундай кенг қамровли профилактик тадбирни олиб борилиши аҳолини қиш мавсумидан беталофат олиб чиқаришда  ўзини ижобий самарасини беради.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM