
Маълумки, юртимизда аҳоли саломатлиги муҳофазаси бирламчи ўриндадир. Айниқса, сўнгги йилларда бу масалада асосий эътибор касалликлар билан курашишга эмас, аҳолининг тиббий ва санитар-гигиеник маданияти даражасини ошириш ҳамда тизимли профилактикага қаратилмоқда.
Шу аснода, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан Каттақўрғон тумани ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Каттақўрғон туман ўқув спорт техника кулуби ҳамкорлигида аҳоли ўрт