НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ МУНДИЁНДА ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 16 январь куни Каттақўрғон тумани ҳокими в.б Жамшид Насриддиновнинг навбатдаги сайёр қабули 1-сектор ҳудудида жойлашган 17- мактабда бўлиб ўтди. Унда туман Халқ қабулхонаси мудири З.Абдуллаев, идора-ташкилот раҳбарлари, фуқаролар ҳамда  ёшлар иштирок  этдилар.
Қабулда фуқароларнинг уй-жой, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш ва бошқа масалалар бўйича 100 дан ортиқ мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаатни белгиланган тартибда ўрганиб, қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

2015-2021 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM