КЎП  ҚАВАТЛИ  УЙЛАР АТРОФИ ТОЗАЛАНИБ, ҚЎШИМЧА  ЯНА  БИТТА КОНТЕЙНЕР  ЎРНАТИЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

    Ижтимоий  тармоқларда  Самарқанд  вилояти  Каттақўрғон туман  Пайшанба  шаҳарчасида  кўп қаватли  уйлар   ёнида  чиқинди йиғилиб қолганлиги  ва  йиғилиб қолган чиқинди учун  бир  дона  ахлат  қутиси  қўйилганлиги  тўғрисида    маълумот  тарқатилган.
    Ушбу маълумот жойига бориб атрофлича ўрганилди.Йиғилиб қолган чиқиндилар кўп қаватли уйда турадиган аҳоли томонидан эмас, балки кўп қаватли уйлар  атрофида  яшовчи  хонадонлар   томонидан  ташланганганлиги аниқланди. «Тоза ҳудуд» ДУК  Каттақўрғон туман филиали  томонидан кўп  қаватли  уйлар ёнлари тозаланиб, қўшимча  яна  битта контейнер  ўрнатилди.
    Хонадон  аҳолисига ўз ҳудудини тоза сақлаш юзасидан тушунтириш  ишлари  олиб  борилди.  Аҳоли томонидан чиқинди чиқариш учун чиқинди йиғиш шахобчаси  қуриб  бериш    тўғрисида   мурожаат  бўлди.Бу мурожаатлар ҳам тезда кўриб чиқилиб,ижобий ҳал этилади.

 

«ТОЗА ҲУДУД» ДУК  КАТТАҚЎРҒОН ТУМАН ФИЛИАЛИ

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM