Ёшлар бандлиги ер ажратиш йўли билан таъминланмоқда

Каттақўрғон туманида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 36 мингдан ортиқ ёшларни ташкил қилади. Улардан 3424 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.
Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш мақсадида жорий йил туманда ер майдонлари ажратилиши кўзда тутилган. Бу билан 1500 нафар ишсиз йигит-қизнинг бандлиги таъминланади. Шундан 856 нафар ёшга сувли ердан ажратиш режалаштирилган. 


  Бугун “Муллатоғай” ва “Янгировот” маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшларга 25 сотихдан ер ажратиб берилди. Мен бугун 25 сотих ернинг эгаси бўлдим. Келгусида мен ўзимга ажратилган ерлардан тўғри фойдаланиб, экиндан юқори ҳосил олиб, оилам даромадини яхшилашга, юқори ҳосилдорликка эришсам халқимиз дастурхонини қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдиришга ўз ҳиссамни қўшаман,- дейди “Муллатоғай”лик Ғиёс Зиётов.


Мамлакатда юқоридаги каби лойиҳаларнинг амалга оширилиши аҳоли, айниқса ёшлар учун янги-янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

2015-2021 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM