Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтади

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Жорий йил 10 март куни соат 11:00 да Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтади. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши режалаштирилмоқда:

1. Каттақўрғон тумани прокуратураси томонидан 2020 йил давомида туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида

2. Каттақўрғон туман Ички ишлар бўлими бошлиғи А.Отамуродовнинг жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлиги ҳамда тезкор-қидирув йўналишлари юзасидан 2020 йил   якунлари бўйича фаолият якунлари ва келгуси вазифалар тўғрисида ҳисоботи

3. Адлия бўлими томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисида ахбороти (С.Мамаражабов)

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳақида (С.Мингбоев)

5. Туманда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга бериладиган бир марталик моддий ёрдам пули бериш масалаласи тўғрисида (Л.Убайдуллаева)

6. Аҳолига арзон уй-жойлар ва кўп квартирали уйлар қуриш кўламини кенгайтириш, кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни уй-жой  билан таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида “Халқпарвар” туман комиссиясини тузиш тўғрисида (Э.Рахимов)

7. Бошқа масалалар.

Азиз тумандошлар! Агар сизда ушбу масалалар юзасидан саволлар, фикр-мулоҳаза ва таклифлар бўлса, марҳамат, қуйидаги телеграмм рақами (+99894 259-00-30) га ёзиб юборишингиз ёки +99894 259-00-30 телефон рақамига соат 09-00 дан кеч соат 18-00 гача қўнғироқ қилиб, ўз муносабатингизни билдиришингиз мумкин.

Сиз берган таклиф ва билдирган фикр-мулоҳазаларингиз Кенгаш томонидан қабул қилинаётган сессия қарорларида, албатта, ўз ифодасини топади.
 

Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгаши

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM