ЁШ ИҚТИДОРЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 Бугун Каттақўрғон туман Маданият бўлими концерт залида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий қилиш мақсадида  ёш иқтидорларни танлаш, уларга амалий ёрдам бериш, мусиқа, санъат, ижро маҳорати, бадиий рассомчилик, тасъвирий санъат, халқимизнинг миллий удум ва анъаналарини ёшлар онгига сингдириш, уларни маънавий-маърифий шакллантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг мусиқа ва расм-чизмачилик ўқитувчилари учун амалий йиғилиш ўтказилди. 


  Йиғилишда туман Маданият бўлими бошлиғи Алишер Холиқов сўзга чиқиб,мактабларнинг иқтидорли ўқувчилари учун маданият бўлими эшиклари доим очиқ бўлиши, уларнинг шуғулланиши учун  бу ерда етарли асбоб-ускуналар борлигини ва ўқувчиларга малакали мутахассислар санъат сирларини ўргатишини таъкидлаб ўтди. 


Йиғилиш сўнгида тумандаги 39-мактаб ўқувчилари томонидан фольклор қўшиқлари ва рақслари ижро этилиб, йиғилиш иштирокчилари кўнглини хушнуд этишди.

Жаҳонгир САФАРОВ.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM