КАТТАҚЎРҒОНДА ”КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ” БОШЛАНДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

2 апрель - “Халқаро болалар китоби куни” сифатида нишонланади.1967 йилда Халқаро болалар китоби бўйича кенгаш – IBBY томонидан таъсис этилган. Байрам санаси сифатида эса 2 апрель 1805 йилда туғилган даниялик машҳур болалар ёзувчиси Ханс Кристиан Андерсеннинг таваллуд санаси асос қилинган.  


  Баҳор ойининг иккинчи ойида Халқаро болалар китоби куни муносабати билан жаҳонда кўплаб янги болалар адабиёти нашрларининг чоп этилиши, йирик китоб ярмаркаларининг ўтказилиши ҳам анъана тусига кирган.  


Ўзбекистонда ҳам бу кун кенг нишонланади ва турли тадбирлар ўтказилади. Туманимизда ҳам “Халқаро болалар китоби куни” муносабати билан Каттақўрғон туман ҳокимлиги, туман ахборот кутубхона маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, туман Ички ишлар бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида  "Китобхонлик ҳафталиги" ташкил этилди. “Туман  ахборот  кутубхона маркази”да бошланган "Китобхонлик ҳафталиги" китобсеварлар сафи тобора кенгайиб бораётганини яна бир карра тасдиқламоқда. 

 10 апрелга қадар давом этадиган ҳафталик доирасида тақдимот, мулоқот, учрашув, давра суҳбатлари, китоб тақдим этиш тадбирлари ва бошқа кўплаб қизиқарли лойиҳалар ўтказилади. 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM