МАҲАЛЛАЛАРДА “МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани ҳокими в.б Жамшид Насриддинов маҳаллаларга бириктирилган доимий ишчи гуруҳ вакиллари иштирокида 1-сектор биносида “маҳаллабай” тизимида иш самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда “Бошқарув офис”лари ва маҳаллаларга бириктирилган “доимий вакил”лар томонидан ҳар бир маҳалланинг “Йўл харитаси” ишлаб чиқилганлиги ва “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, ҳар бир маҳаллада хонадонлар, тадбиркорлик субъектлари ва МФЙ бўйича сўровномаларнинг тўлдирилиш ҳолати ҳамда аҳолини, “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафларларига киритилган фуқароларни ижтимоий аҳволини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.


Бу каби йиғилишлар тумандаги 2,3 ва 4-секторларда ҳам сектор раҳбарлари томонидан ўтказилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM