ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАТТАҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИГИРМА ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдаги йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтади

Жорий йил 15 апрель куни соат 11:00 да Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдаги йигирма еттинчи  сессияси бўлиб ўтади. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши режалаштирилмоқда:
1. Туман ҳокими ўринбосари С.Мингбоевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони ижроси ҳақида”ги 150/22-VI-қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири З.Абдуллаевнинг “2021 йил I чорак якуни бўйича Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар, сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар, ёшлар билан учрашув ўтказиш, “Темир дафтар” “Ёшлар дафтар”и ҳамда “Аёллар дафтари” юритилишини мониторинг қилиш фаолиятининг танқидий таҳлили тўғрисида”ги ахбороти
3. Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Л.Убайдуллаеванинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5020-сонли қарори ижроси бўйича ҳисоботи.
4. Туман ҳокими в.б. Ж.Насриддиновнинг “Туман ҳудудида тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджет тушумларини кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга оширалидиган ишлар бўйича халқ депутатлари туман Кенгашига мурожаати
5. Туманда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш ва “Темир дафтар”нинг юритилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
6. Каттақўрғон тумани ИИБ Йўл харакати хавфсизлиги бўлими бошлиғи М.Қўчқоровнинг “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони ижроси тўғрисида” ги ҳисоботи;
7. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан юборилган депутат сўровлари ва уларнинг натижалари ҳамда   фуқаролар томонидан мурожаатлар кўп келиб тушадиган маҳалла фуқаролар йиғини, туман корхона ташкилотларининг ижро интизоми тўғрисида
7. Ташкилий масала
8. Бошқа масалалар
Азиз тумандошлар! Агар сизда ушбу масалалар юзасидан саволлар, фикр-мулоҳаза ва таклифлар бўлса, марҳамат, қуйидаги телеграмм рақами (+99894 259-00-30) га ёзиб юборишингиз ёки +99894 2590030 телефон рақамига соат 09-00 дан кеч соат 18-00 гача қўнғироқ қилиб, ўз муносабатингизни билдиришингиз мумкин Сиз берган таклиф ва билдирган фикр-мулоҳазаларингиз Кенгаш томонидан қабул қилинаётган сессия қарорларида албатта ўз ифодасини топади.

 

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM