Каттақўрғон туманида фаолият кўрсатаётган "Кумуш тола" хусусий корхонасида ипак момиқлардан тайёрланадиган “Ипакли пар кўрпа”лар тайёрлаш фаолияти цехи йўлга қўйилди.
Ушбу цехда ҳозирда “Аёллар дафтари”да турувчи 4 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланиб, бир кунда 15 тагача, бир ойда 500 тагача донаси 250-300 долларлик қимматбаҳо ипакли пар кўрпалар тайёрламоқда.
Бандлиги таъминланган хотин-қизлар 1,5-2 миллионгача иш ҳақи олиб, рўзғорига ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Каттақўрғон туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати