Журналистларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш зарур

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродовнинг ёзишича, журналистларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш зарур.

Беш йил олдин Ўзбекистон дунёга очила бошлади. Трансформацион жараёнлар барча соҳаларга, жумладан, сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситалари фаолиятига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди.

Давлатимиз раҳбари журналистлар Президент ҳимоясида бўлишини кўп бора такрорлаб, сўз эркинлиги, давлат органларининг очиқлиги ва шаффофлиги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари эканлигини таъкидлаб келмоқда. Натижада, қисқа давр ичида сўз эркинлиги ва очиқлик — жамиятнинг муҳим қадриятларидан бирига айланди.

Айни пайтда, янги воқ