ҲОКИМ ЯНГИ ОЧИЛГАН ОЛИЙГОҲДА БИРИНЧИ ДАРСНИ ЎТДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 

   Бугун Каттақўрғон шаҳрида Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалида янги ўқув йилининг  очилиши бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов, Каттақўрғон туман ва шаҳар ҳокимлари, кенг жамоатчилик,  филиалнинг ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

  Маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов филиал жамоаси ва талабаларини ҳамда  Каттақўрғон халқини бугунги ажойиб кун- Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалини очилиши билан муборакбод этди. Шунингдек,  маросимда сўзга чиққанлар олий таълим филиалини очилиши билан бирчани табрикладилар.

Шундан сўнг, талабаларга Мустақиллик дарсини ўтган Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид Насриддинов олий ўқув юрти очилиши билан талабаларни табриклади.Уларга сиҳат-саломатлик, ўқишда, шахсий ҳаётида катта ютуқлар тилаб,мамлакатимизда ёшларнинг таълим олишлари йўлида яратилган имкониятлар хусусида сўз юритди. Мустақил ва катта ҳаётга қўйган илк қадами ишончли ва муваффақиятли бўлишини таъкидлаб ўтди.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM