ИШСИЗЛАР УЧУН ЯНА БИР ЯХШИ ИМКОНИЯТ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон туманида ижтимоий-иқтисодий ривожланишда ортда қолаётган 4 та оғир маҳаллаларда Маҳаллабай маркази ва "Лидер тадбиркор" томонидан тадбиркорлик қилиш истагини билдирган хонадонларга асаларичилик ва тикувчилик, товуқчилик ва бошқа йўналишларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Масалан Қўштепа маҳалласида яшовчи Ирода Қувондивовага Лидер тадбиркор томонидан 6 замонавий тикиш машинаси ажратилди. Ҳозирда Ирода опа ўз қишлоқдошларининг 6 нафар ишсиз хотин-қизларининг бандлиги таъминлаб, улар иш ҳажмига қараб, бир кунда 50-60 минг сўмдан даромад қилмоқда. Ирода Қувондиқова ўзи каби уйида ишсиз аёллар учун яхши имконият эканлагини айтмоқда. 
  
Каттақўрғон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM