БОЙ ТАЖРИБА ВА ИБРАТ МАКТАБИ ЁШЛАРДА ҚИЗИҚИШ ЎЙҒОТДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти, ёшларнинг порлоқ келажагини таъминлаш борасидаги эзгу ишлар, ёшлар учун берилган имкониятлар ва яратилаётган шарт-шароитларни кенг тарғиб этиш мақсадида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида “Уч авлод” учрашуви Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон суди раиси Темур Алмаматов ташаббуси ташкил этилди.

Учрашувга 1975-1982 йилларда Каттақўрғон туман судининг раиси бўлиб ишлаган Маҳмуд Эшонқулов, суд соҳасининг фахрийлари, амалдаги судлар ва ёшлар  таклиф этилди.

Тадбирда Маҳмуд Эшонқулов сўз олиб, республикамизда суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишга алоҳида аҳамият қаратилиб, судьялар мустақиллигини таъминлашга бўлган эътибор ҳар қачонгиданда ортиб бораётганлиги, соҳада яратилаётган шароитлар ҳақида тўхталди ва ўзининг суд соҳасида босиб ўтган ҳаёт йўли ҳақида ёшларга сўзлаб берди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM