ЖУМАБОЙЛИКЛАР ЯНГИ МАҲАЛЛАДА ИШ БОШЛАДИ

Каттақўрғонда мустақилликнинг 30 йиллигига 30 та маҳалла янгитдан қурилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Каттақўрғон тумани 4-сектор ҳудудидаги Жумабой маҳалласи анча йиллардан буён эски бинода фаолият юритиб келаётган эди. Президентимизнинг “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан давлат хусусий шерикчилиги асосида ушбу маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси бунёд этилди.

Бинонинг очилиш маросимида Каттақўрғон тумани давлат солиқ инспекциси бошлиғи, 4-сектор раҳбари ва туман ҳокими ўринбосари Шерзод Пўлатовлар иштирок этиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла инстути фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганлиги, янги маҳалла биноларининг фойдаланишга топширилаётгани ҳам маҳаллага бўлган эътиборнинг яна бир кўриниши эканлигини таъкидлади.

Меҳмонлар янги бинода яратилган  шароитлар билан танишдилар. Кенг, ёруғ ва шинам хоналар зарур жиҳозлар билан таъминланган. Бу каби имконият ва қулайликлар маҳаллада иш самарадорлигининг ошишига хизмат қилади.

Шунингдек, янги бино нафақат, фуқаролар йиғини ходимлари учун, балки бу ерга келадиган ҳар битта фуқаро учун ҳам барча қулайликларга эга.

Маҳалла биносининг фойдаланишга топшириш маросимида кекса нуронийларимиз, маҳалла фаоллари  иштирок этдилар ва “Кексалар ҳафталиги” доирасида маъданий-маърифий тадбир 10-мактаб ўқувчилари томонидан ташкил этилди.

2015-2021 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM