6 ноябрь куни айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Каттақўрғон туманида “Save Aral” яни “Оролни қутқарамиз” хайрия акцияси доирасида оммавий югуриш ва юриш марафони ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан тадбирлар бўлиб ўтадиган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва марафонни намунали ташкил этиш мақсадида чоралар кўрилган. 

Унга кўра, 6 ноябрь куни  соат 09:00 дан 12:00 га қадар туманининг қуйидаги Мирзо Улуғбек маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Насравот” канали устидан Мўллакўрпа маҳалласи ҳудудида жойлашган “Сайрам” савдо мажмуасигача бўлган қисми кўча ва ҳудудларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан тўхтатилади ва марафон иштирокчилари ҳаракатланиб бўлган кўчалар очиб борилади.  

Марафон марафон ғолибларини телевизор,  велосипед, чангютгич, пишириқ печ, портерлар кутмоқда. Бундан ташқари барча иштирокчиларга туман Туризм ва спорт бўлими томонидан кепка, футболка ва рукзаклар тарқатилади. БАРЧАНИ  МАРАФОНДА КУТАМИЗ!

Image_elon: 
[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]
2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM