"Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" муносабати билан учрашув ўтказилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон суди судьяси Ф.Саломов Каттақўрғон туман 1-сон касб-ҳунар мактаби биносида "9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" муносабати билан учрашув ўтказди.

Турли касб эгалари иштирок этган учрашувда судья Ф. Саломов маъруза қилиб, коррупция тушунчаси, "Коррупцияга қарши курашиш ҳақида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, унинг аҳамияти ва вазифалари ҳақида батафсил тушунтириб берди.
Шунингдек, коррупциянинг келиб чиқиш омиллари, коррупцияга қарши курашишда жамоатчиликнинг роли, коррупцияга қарши курашувчи органлар ҳақида кенг маълумотлар берди. Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларда ҳам коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида гапириб, коррупцияга қарши курашишда фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эмас, балки ҳар бир шахс, ҳар бир жамоатчилик вакилининг вазифаси эканлигини таъкидлади.  Бунинг учун аввало, аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини, ҳуқуқий маданиятини ошириш кераклиги, ҳар қандай коррупцион ҳолатлар бўйича тегишли органларга дарҳол хабар берилиши кераклиги, хабар берган шахснинг исми-шарифи сир сақланиши қонун билан кафолатланганлигини тушунтирди.
Йиғилиш иштирокчилари кўплаб саволлар билан мурожаат қилишди ва тўлақонли жавоб берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM