ЕР ХАЗИНА, УНДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИЛСА, КАТТА БОЙЛИК

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ер хазина, ундан унумли ва самарали фойдаланилса, инсонга беҳисоб неъматлар, катта бойлик беради. Миришкор деҳқон учун ердан қадрлироқ ва бебаҳо неъмат йўқ.

Бугун Ойжон маҳалласида ташкил этилган 50 гектарлик иссиқхонадан тадбиркор Нурбекжон Абдиҳакимов томонидан 1 гектар иссиқхона олиб, “НУРБЕКЖОН АСЛ ЛИМОНЛАРИ” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этилди. Нурбекжон иссиқхонадан самарали меҳнати, интилиши, изланиши билан нафақат унинг ўзи, балки жамият ҳам манфаат кўрмоқда. Энг муҳими, ишсиз 7 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Ҳозирда Нурбекжон Абдиҳакимовга қарашли иссиқхонада 1120 тўп лимон парваришланмоқда. Бундан ташқари 6 хилдаги кўкат, 70 минг қулубнай кўчати экилган бўлиб, қулубнай кўчати қатори ораларига чиснок экилган бўлиб, 300-400 миллион даромад олишни режа қилган.

Бир сўз билан айтганда, бугун Ойжон маҳалласида томорқадан ва 50 гектарлик иссиқхонадан унумли фойдаланиш борасида юқоридаги каби ибратли ишлар изчил олиб борилмоқда. Бу ўз навбатида деҳқончилик маданиятини, халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга, оилалар даромадини оширишга, аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. 

Жахонгир Сафаров.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM