100 ёш ва ундан катта Ўзбекистон фуқароларига қўшимча пенсия тўлови тўланади

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бу ҳақда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотга кўра, фуқаролар энг кам базавий миқдорнинг (289 000 сўм) 100 фоизи миқдорида пенсияга қўшимча тўлов тўланади.

Қайд этилишича, қўшимча тўлов пенсияга қўшимча равишда белгиланади. Энг кам пенсия миқдори ўзгартирилганда, қўшимча тўлов мутаносиб равишда ўзгаради. Тўлов пенсия қўшимчаларининг сони ва ҳажмидан қатъий назар амалга оширилади. Маблағлар доимий яшаш жойида ёки вақтинча рўйхатдан ўтган жойида тўланади.

Шунингдек, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш учун рухсатнома ёки шахсий гувоҳнома амал қилиш муддати давомида тўланади. Фуқаронинг вафоти муносабати билан олинмаган нафақани тўлаш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 63-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Маълумот ўрнида, 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Пенсия жамғармаси ҳисобига туриб пенсия ва нафақа олаётган 100 ёш ва ундан катталар жами сони  570 нафарни ташкил қилиб, шундан 461 нафари аёллардир.

 Муҳайё Тошқораева,ЎзА

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM