КАТТАҚЎРҒОНДАГИ 4  ТА СЕКТОРДА КОРРУПСИЯ, ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА БОШҚА МАСАЛАЛАРДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛМОҚДА 

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугун Каттақўрғон туманидаги 4 та секторида туман ҳокими Жамшид Насриддинов ва сектор раҳбарлари томонидан коррупцияга қарши курашиш ва жиноятчиликни олдини олиш, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари фаолиятлари ҳамда бир нечта масалалар таҳлилий-танқидий муҳокама этилмоқда. 

Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари, маҳаллабай марказ ходимлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари ва фермер раислари иштирок этмоқда.

Барча йўналишларда муҳокама этилган масалалар таҳлил ва танқид қилиниб, камчиликларга йўл қўйган масъулларга тегишли чоралар кўриш белгиланяпти. Маҳалла юртимиз ичидаги кичик юрт ҳисобланади. Демак, маҳалладаги одамларни рози, оғирини енгил қилиш, уларга муносиб турмуш шароитини яратишга ҳар биримиз масъулмиз.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM